• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чигирткаларга фойда келтираётган Ўзбекистон—Тожикистон «жанжали», «Сурхон дарё бўлиб бунча сувни кўрмаган», «автомобилсозлик саноатимиз бўлмаса, ривожланмаймиз». Ўзбек матбуоти 21 майда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

    Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    90 йил аввал. 1932 йил 21 май, шанба

    «Тошкент трамвайи хавф остида» — «Қизил Ўзбекистон» газетаси шундай деб бонг урмоқда. «Агар бу ймил вагонлар парки қурилиб битмаса, Тошкент трамвайи қийин ҳолда қолиб, шаҳарнинг саноат муассасаларига юк ташув ва ҳам йўловчилари ҳаракатига зарба берган бўлади. Яна трамвай хўжалигида эскириб қолган изларни янги изларга алмаштириш имкони йўқлигидан вагонларнинг тез бузилиб, шалоқланиш ҳолига келтирмоқда ва трамвайнинг ҳам юриш суръати пасаймоқда», — дейилади газетадаги хабарда.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Қоғозбозлик билан чигиртка қирилмайди» хабарида таъкидланишича, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида «жанжалли» вазият юзага келган: «Кофирнигон атрофида чигиртка билан курашувчи отрядлар бор. Улар Тожикистондан ва Ўзбекистондан келганлар. Бироқ ишлари планли йўлга қўйилмаган. Бу отрядлар ўзларининг кураш доираларини аниқ билмайдилар. Ҳар икки жумҳуриятнинг отрядлари етиб бориш қийин бўлган жойларни бир-бирларига ташлаб келадилар. Аммо чигирткалар бўлса бундай ‘кураш’дан фойдаланиб, ўз ишларини қилаётирлар. Тожикистон ва Ўзбекистон ОБВ идоралари бу ‘жанжал’ни ҳал қилиб, чигирткаларга қарши бирлашган курашни йўлга қўйганлари йўқ. Бу ҳақда ЎзОБВда Тожикистондан олинган телеграммалар бир папка бўлиб кетди. Тожикистон ОБВсида ҳам Тошкентдан борган телеграммалар шундан кам бўлмаса керак. Аммо чигирткалар телеграммалар ва қоғозбозлик билангина қирилмайдилар».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 21 май сонидан лавҳа

    Ўзимизда шунча ташвиш етмаганидек, «Шимолий Америка Қўшма Жумҳуриятларида танглик тағин чуқурлашди», деб ёзади «Қизил Ўзбекистон». Масалан, «апрель ойида автомобиль маҳсулоти фақат 146 минг машинадан иборат бўлди. Бултур апрель ойида 354 минг дона чиқарилган эди».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 21 май сонидан лавҳа

    Газетанинг сўнгги саҳифасида, ҳар доимгидек, «бадриддиновчилар суди»нинг янги тафсилотлари:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 21 май сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 1962 йил 21 май, душанба

    1962 йил 21 май куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.

    30 йил аввал. 1992 йил 21 май, пайшанба

    Ўзбекистонда 1992 йилнинг майи — тошқинлар, табиий офатлар ойи бўлди. «Май ойининг бошларида Сурхондарёда ёнғоқдек-ёнғоқдек дўл ёғди. Ерли аҳоли билан суҳбатда ўнлаб кишилар умри бино бўлиб бунақа дўлни кўрмаганлигини айтди... Сурхон дарёси дарё бўлганидан буён бунчалик катта сувни кўрмаган дейишади. Ундан секундига 800 куб сув оқди. Ҳозир илгариги нормада — 100 куб сув оқмоқда», — дейилади «Халқ сўзи» мухбирининг репортажида.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Сел ва дўл қўшни Қашқадарё вилояти пахта далаларига ҳам катта талафот етказди... Пачкамар сув омборида у қурилганидан бери биринчи марта 213 куб километр сув тўпланди», — дейилади репортажнинг давомида.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг ёзишича, «хавфли вазият юзага келганлиги туфайли Пачкамар сув омборидан секундига 100 кубометр сув очиб юборилганлиги учун аҳоли пунктлари билан алоқа узилди».

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    Тошқинлар бутун Ўзбекистонни қамраб олган. «Уйимни уч марта сув босди. Бу гал (14 майда)гиси оғир бўлди. Оилада 14 жонмиз. Бир амаллаб чорва молларимизни қутқариб қолдик», — дейди Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани «Савай» давлат хўжалигида яшовчи кекса пахтакор Абдусаттор Тошматов.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    Тошкент автомобиль йўллари институти вакиллари журналистлар билан учрашган. Учрашувда «Ўзбекистонда автомобилсозлик саноатини яратса бўладими ёки йўқми?» деган масала муҳокама қилинган. Учрашув қатнашчиларидан бири профессор Худойберган Маматовдан келтирилган иқтибосга кўра, «автомобилсозлик саноати яратилиб, ривожланмас экан, давлат тараққий этмай қолаверади. Турли давлатларда автомобилсозлик саноати яхши йўлга қўйилгани, тараққий этгани сабабли ҳам бошқа тармоқлари ўз-ўзидан гуркираб кетган». Профессорнинг қўшимча қилишича, «қайси мамлакатда нефть бўлса, у мамлакат бой давлат ҳисобланади, биз эса боймиз».

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамашунослик қўмитаси ўзбекчалаштирилаётган бир қанча атамаларнинг навбатдаги рўйхатини жамоатчилик эътиборига ҳавола қилган (эски рўйхатларнинг бири билан бу ерда танишиш мумкин). Унга кўра, «бизнесмен»ни «пултопар», «биржа»ни «тижоратгоҳ», «дотация»ни «ёрдампул» деб ўзбекчалаштириш таклиф қилинган.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    Қозоғистонни 30 йилча бошқарган Динмуҳаммад Қунаев Тошкентга келган. «Элимизда ‘Бўлинганни бўри ер’ деган доно нақл мавжуд. Бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, бору йўғимиздан бохабар турсак, келажагимиз, шубҳасиз, нурафшон бўлади», — деб айтган 80 ёшли Қунаев Тошкентда журналистлар билан мулоқотда. «Қунаев Тошкент сафари якунида Шароф Рашидов фарзандлари хонадонига ташриф буюриб, елкадош ва сафдош дўсти, беназир биродари хотирасига дуои фотиҳа қилди», — дейилади «Халқ сўзи» хабарида.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    Хорижда нима гап? Россия ташқи ишлар вазири Андрей Козиров Югославия бўйлаб сафарини тўхтатишга мажбур бўлган, чунки Россия парламентида «Қрим теварагидаги вазият масаласи муҳокама қилинадиган» бўлиб қолган, вазир шунда қатнашиши керак.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Кеча Молдова президенти Мирча Снегур Днестрбўйида ҳарбий ҳаракатлар кучайиб кетганлиги муносабати билан миллий телевидение орқали Молдова фуқароларига мурожаат қилди», — дейилади «Тошкент оқшоми»даги яна бир қисқа хабарда.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    Туркия президенти Турғут Ўзол эса Нахичеванга қўшинлар юбориш керак, деган фикрни билдирган. «Акс ҳолда у ерда Тоғли Қорабоғда содир бўлгани каби воқеалар такрорланиши мумкин», деб айтган Туркия етакчиси.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    Бу қизиқ: 1992 йилги турлар. Масалан, Туркияга 4 кунлик тур (афтидан, меҳмонхона даражасига қараб), 117 доллардан 138 долларгача, ҳар икки ҳолатда ҳам яна 10 340 сўмдан тўлаш керак. Бир ҳафталик тур эса 299 доллар ва яна ўша 10 340 сўмни тўлаш керак.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    1992 йилда 10 340 сўм — бу катта пулми? Бу саволга «Халқ сўзи» газетасида сут соғувчи Қурбоной Келдибекова номидан эълон қилинган «Сут қиммат деб ранжиманг» материалидаги маълумотлар жавоб бера олса керак: «Тўғрисини айтганда, ҳозир бир литр сут салкам тўрт сўм бўлганидан уялаяпмиз. Аммо ўтган йили март ойида мен 300 сўм маош олардим, унга 40 кило гўшт харид қилиш мумкин эди. Бугун 1250 сўм олган бўлсам, унга атиги 12,5 кило гўшт келади. Бу ёғини ўзингиз ҳисоблаб олаверинг».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 21 май сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда «тонировка»нинг тақиқланиши, Шаҳрисабзнинг 1962 йилги миллионери, Андижон тарихидаги энг вайронкор иккинчи зилзила. Ўзбек матбуоти 20 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Қашқадарёлик 2 ёшли қори, Ўзбекистон—Украина дўстлигини сақлаб қолишга ҳаракат, «СССРни тиклашга уриниш аҳмоқона ниятдир». Ўзбек матбуоти 19 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Ясама ёмғир ёғдириш институтининг кашфиёти, 1992 йилги Тараққиёт стратегияси, «бирорта ҳам сигир қисир қолмаслиги лозим!». Ўзбек матбуоти 18 майда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    21.05.2022, 07:30   Изоҳ (0)   24218
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Сенати комитети Украинага 500 млн доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

    Дунё | 12 июл, 11:05

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.