Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кўпчилик дўсти ёки яқинининг маслаҳатига амал қилиб, ҳаётида камида бир марта яллиғланган ҳуснбузарга тиш пастасини қўллаб кўрган. Табиийки, уларда тиш пастаси яллиғланишни камайтириб, ҳуснбузарнинг билинмаслигига ёрдам беради, деган қараш мавжуд. Хўш, ушбу анъанавий усул ҳақиқатан ҳам ўз тасдиғини топганми? Grazia нашри мазкур саволга жавоб берди.

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Тиш пастасидаги баъзи моддалар ҳақиқатан ҳам яллиғланишнинг қуришига ёрдам беради. Ушбу восита бактерияларни ўлдиради ва маҳсулот таркибидаги ментол оғриқни вақтинча қолдирувчи енгил тортишиш ҳиссини келтириб чиқаради. Бироқ тиш пастаси афзалликларга қараганда кўпроқ камчиликларга эга, шунинг учун мутахассислар уни юзнинг терисига қўллашни тавсия этмайди.

Тиш пастаси тери учун мўлжалланмаган — у қичиштириш хусусияти ва ёқимсиз ачишиш ҳиссини келтириб чиқаради. Ушбу маҳсулот юзнинг яллиғланган жойлари учун ўта кучли восита бўлиб, терини ҳаддан ташқари қуритиб юборади, бу эса кейинчалик янада кўпроқ ҳуснбузар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Мутахассислар эса ҳуснбузарларни бартараф этиш учун махсус воситалардан фойдаланишни тавсия қилади. Агар терида жиддий муаммолар бўлса, ҳар қандай маслаҳатларга қулоқ тутиб, вазиятни оғирлаштирмасдан аввал мутахассисдан ёрдам сўраган маъқул.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Крипто
Бир ҳафтада Binance криптобиржасидан 2 млрд доллардан ошиқ маблағ чиқиб кетди