• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Канндаги Ўзбекистон Миллий павильони янги лойиҳалар муҳокамаси марказига айланди

    Шу кунларда 75-Халқаро Канн кинофестивали давом этмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Миллий павильони учинчи бор иштирок этмоқда. Канн кинофестивали йилдан йилга турли мамлакатларнинг кино мутахассисларини мунтазам бирлаштириб келмоқда.

    Фестиваль меҳмонлари 18 майдан 22 майга қадар дунёдаги энг таниқли ва йирик кино бозори – машҳур Круазет қирғоғида мунтазам ўтказиладиган Марчé Ду Фильмда очилган Ўзбекистон павильонига ташриф буюриш имкониятига эга. Унинг ёнида қолган давлатлар, жумладан, АҚШ, Хитой, Австрия ва бошқа мамлакатларнинг миллий павильонлари жойлашган.

    Ушбу майдонча янги лойиҳалар билан танишиш ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш, республикамизда фильмлар ва медиа маҳсулотларни суратга олишда бутун дунёдан продюсер ва режиссёрларни жалб қилиш имконини беради.

    Ўзбекистон бетакрор тарихий обидалари, ўзига хос тарихи ва маданиятига эга мамлакат сифатида кино санъати вакилларида қизиқиш уйғотиши мумкин. Ўзбекистонда аввал ҳам хорижлик томошабинлар учун бир қатор теледастурлар суратга олинган. Ўзбекистоннинг Канн фестивалида иштирок этиши, шунингдек, халқаро майдонда мамлакат имижи шаклланишига хизмат қилади.

    Ҳар бир давлат режиссёр ва продюсерларга суратга олиш учун ўзига хос шарт-шароитларни таклиф қилишга интилмоқда. Бу йил Ўзбекистон мамлакатда суратга олиш истагида бўлган кинокомпания ва телеканаллар харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш таклифи билан чиқмоқда. Профессионаллар ҳамжамиятида бу таклиф қизиқиш уйғотиб, павильон ишининг дастлабки куниданоқ фаол музокаралар бошланиб кетди.

    Хусусан, келиб чиқиши Эрондан бўлган канадалик таниқли режиссёр Мустафо Кешвари Ўзбекистон майдончасига ташриф буюриб, мамлакатда фильм суратга олиш имкониятларини муҳокама қилди. 2019 йилги Канн кинофестивалида унинг «Чилд Bride» қисқа метражли фильми премьераси бўлиб ўтганди. Кешварининг фильмлари бир неча бор нуфузли киномукофотларга муносиб кўрилган. Мустафо Кешвари сўнгги олти ойдан буён Умар Хайём ҳақидаги фильм устида ишламоқда. Ўзбекистон Миллий павильонида хорижлик режиссёр ва Ўзбекистон Миллий PR маркази билан ўтказилган музокаралар натижасида унинг жорий йил июль ойида Бухоро ва Қорақалпоғистонга жой танлаш масаласида ташриф буюриши ҳақида келишувга эришилди. Суратга олиш ишлари 2022 йилнинг сентябрига режалаштирилмоқда.

    Ўзбекистоннинг Канн шаҳридаги Миллий павильонига Гонгконг киноярмаркаси – «Ҳонг Конг Фильм Март» вакили Мишел Журдан (Мичел Жоурдан) ҳам ташриф буюрди. У билан март ойида ўтказиладиган Гонконг киноярмаркасида Ўзбекистон Миллий павильонини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. У ерда Хитой, Корея, Япония, Сингапур ва бошқа давлатлар вакиллари ҳам ўз кино маҳсулотларини намойиш этишни режалаштирган. «Ҳонг Конг Фильм Март» вакили Осиё кино бозорида Ўзбекистоннинг салоҳиятини намойиш этишга катта қизиқиш билдирди ва Гонконг киноярмаркаси «Хитой дарвозаси» эканини таъкидлади. Ўзбекистон вакилларига мазкур халқаро тадбирда қатнашиш учун яратилган имтиёзли шартлар ҳақида ҳам маълумот беришди.

    Жанубий Африка тараққиёт агентлиги – «Сонгезо Бойиси Africa» вакили ушбу мамлакат ҳудудида ўз медиа маҳсулотларини суратга олиш ниятида бўлган Ўзбекистон кино ва телекомпаниялари учун имкониятлар ҳақида сўзлаб берди. Хусусан, Африка мамлакатларида амалга оширилиши мумкин бўлган телелойиҳалар ва уларни халқаро кино бозорида илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.

    Швейцария фестивали вакили Адолфо Эдоардо Бадер Ўзбекистоннинг жанговар жанрдаги фильмлари намойишига қизиқиш билдирар экан, мамлакатда хорижлик суратга олиш гуруҳларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ташаббусларни ҳам алоҳида эътироф қилди.

    Хорижий суратга олиш гуруҳларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳукумат ташаббусларининг жаҳон рейтингини юритувчи Олсберг СПИ агентлиги вакиллари Ўзбекистоннинг ривожланиш салоҳияти, мамлакатда яратилган шароитлар ҳақида маълумот олишди. Шунингдек, улар Ўзбекистонни ушбу нуфузли рейтингга киритиш масаласига қизиқиш билдиришди.

    Шунингдек, «Весоул International Фильм Фестиваль оф Asiaн Cinema» фестивали директори Жан-Марк Теруан (Жеан-Марc Theроуанне) билан франциялик томошабинларининг Ўзбекистон фильмларига бўлган қизиқиши, шунингдек, республикамиз ҳудудида фильмлар суратга олинганидан кейин сайёҳлар ташрифининг кўпайиши каби ижобий натижалар муҳокама қилинди. Хорижлик экспертлар бошқа мамлакатлар томошабинларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши, айниқса, қатор фильмлар намойиш этилганидан кейин ортганини таъкидлашди.

    Канн кинофестивалидаги Ўзбекистон Миллий павильони бу йил ҳам ўтган йиллардаги каби Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси томонидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

    Ўзбекистон Миллий павильони бош ҳомийси – Orient Group компанияси. Делегациянинг Францияга учиб келиши миллий авиа ташувчи – Uzbekistan Airways томонидан ташкиллаштирилган. Меҳмонларнинг яшаши ва жойлаштирилиши билан боғлиқ масалаларни Asiaлух Travel туроператори ўз зиммасига олган.

    Павильон иши вақтида Канн кинофестивали меҳмонларига «Uzbekistan’с cлуб» глобал мотивацион платформаси тақдимоти намойиш этилди. Мазкур платформа лойиҳаларидан бири «Ўзбекистонлик» фильми бўлиб, унинг биринчи қисми 2022 йилнинг мартида тақдим этилган ва кенг томошабинлар аудиторияси ва ОАВда катта шов-шувларга сабаб бўлган.

    Павильон ишида асосий эътибор Оролбўйи муаммоси ва минтақани янги «Арал Dream» креатив лойиҳаси ёрдамида жаҳон ахборот маконида илгари суришга қаратилган.

    20.05.2022, 16:21   Изоҳ (0)   9490
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк долларнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди

    20.05.2022, 16:12

    «Ўзмедимпекс» директори ва ССВ масъул ходими вазифасидан озод этилди

    20.05.2022, 15:04

    «Ўзбекнефтгаз»: Ўзбекистонда илк бор Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан «Евро-6» юқори сифатли дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди

    20.05.2022, 14:59

    Ўзбекистонда уй-жой, Тошкентда эса ижара нархлари ошди. Кўчмас мулк бозорида вазият қандай?

    20.05.2022, 14:54

    Ўзбекистонда хориждан қайтган мигрантларни ишга қабул қилганларга субсидия берилиши кутилмоқда

    20.05.2022, 14:21

    Гўшт ва ўсимлик ёғи нархи кўтарилди: Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи маълум бўлди

    20.05.2022, 13:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31

    Нима учун болалар орасида эрта балоғатга етиш ҳолатлари кўпаймоқда?

    Фарзанд | 8 август, 15:30

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.