• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12712.09
    • RUB162.64
    • EUR14927.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Тожикистонга Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти қўшинлари киритилиши мумкин» — эксперт

    Агар Тожикистон Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги вазият ташқи террорчилар томонидан беқарорлаштирилаётганини исботласа, у Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)дан ёрдам сўраши мумкин. Яъни мамлакат ҳудудидаги вазиятни тартибга солиш учун КХШТ ҳарбий контингенти киритилиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси собиқ ўринбосари, хавфсизлик бўйича эксперт Артур Медетбеков маълум қилди, деб ёзади Tengrinews.

    КХШТ ҳарбий хизматчилари

    КХШТ ҳарбий хизматчилари
    Фото: Reuters

    Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон бундай вазиятда КХШТнинг барча аъзолари учун намунага айланган.

    «Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидан сўнгги бир неча кун давомида оммавий норозилик акциялари ҳақида хабарлар келиб тушди. Шунинг учун Тожикистонда Эмомали Раҳмон режимини сақлаш учун КХШТдан фойдаланиш мумкинлиги истисно қилинмайди. Асос савол шуки: булар ҳақиқатан ҳам террорчиларми ёки улар ўз ҳокимиятини ҳимоя қилиш учун халқни шундай деб атаяптими? Айни пайтда оддий фуқаролар орасида Афғонистон экстремистлари ва террорчиларига алоқадор наркогуруҳлар бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Шу сабабли ҳозир ҳаммаси Тожикистон ҳукумати қанчалик тезкор иш олиб боришига боғлиқ. Шу маънода КХШТ қўшинларининг Тожикистон ҳудудига киритилишини истисно қилиб бўлмайди», — деди Медетбеков.

    КХШТ таркибига олти давлат — Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон киради.

    Тожикистондаги Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Хоруғ шаҳрида 14 май куни бир неча юзлаб аҳоли норозилик акциясига чиқиб, вилоят раҳбари Алишер Мирзонабот ва Хоруғ мери Ризо Назарзоданинг истеъфосини талаб қилди. Улар, шунингдек, Хоруғдаги барча блокпостлар олиб ташланишини ва Бадахшон аҳолисини таъқиб қилиш тўхтатилишини талаб қилди.

    Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги вазият сўнгги кунларда судлар активист Амриддин Аловацҳоевни 18 йил колонияга ва MMA жангчиси Чоршанбе Чоршанбиевни 5,5 йил озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилганидан кейин мураккаблашди.

    Ҳукумат истеъфога чиқиш масаласини кўриб чиқишдан бош тортди, шу туфайли 16 май куни маҳаллий ёшлардан иборат катта гуруҳ вилоят маъмурияти томонга қараб йўл олди. Чиноқ қишлоғи яқинида уларни Тожикистон хавфсизлик кучлари идоралари ходимлари қарши олди. Бадахшон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари норозилик намойиши иштирокчиларига қарши резина ўқлар ва кўзни ёшлантирувчи газ қўллади. Бир неча киши жабрлангани айтилди.

    18 май куни Тожикистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатда аксилтеррорчилик операциясини эълон қилди.

    Идора маълумотларига кўра, «200 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳлар барча турдаги қуролларни қўллаган ҳолда» Рушон тумани марказида учта нуқтада Душанбе—Хоруғ автотрассасини ва чегара комендатурасига олиб борувчи йўлни тўсиб қўйган. Хабарда айтилишича, «жиноий гуруҳлар олдиндан бу ҳаракатларни амалга оширишга тайёрланган ва шу мақсадда чет элдан қурол-яроғ ва ўқ-дориларни келтирган».

    «Фуқаролар хавфсизлиги ва жамоатчилик ҳуқуқий тартибини таъминлаш мақсадида мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари аксилтеррорчилик операциясини бошлади. Натижада 8 жангари хавфсизлантирилди (ўлдирилди), 11 киши ярадор қилинди ва террорчилик гуруҳининг 70 дан ортиқ фаол аъзолари қўлга олинди», — дейилади хабарда.

    Уюшган жиноий гуруҳлар мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг махсус аксилтеррорчилик бўлинмаси автомашиналари карвонига ҳужум қилгани, бунда турли қуроллар ва Молотов коктейлларидан фойдаланилгани, оқибатда бир офицер ҳалок бўлиб, 13 жангчи яралангани хабар қилинган.

    Айни вақтда Рушон туманидаги вазият барқарорлашган. Уюшган жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларига имконият бориде қуролларни ҳуқуқ-тартибот органларига топшириш ҳақида ультиматум эълон қилинган, «акс ҳолда кеч бўлиши» айтилган.

    Тоғли Бадахшондаги воқеаларни ёритаётган баъзи янгиликлар сайтлари тўқнашувларда оғир қуроллардан фойдаланилганини маълум қилмоқда. Ҳудудда интернет узиб қўйилгани туфайли бундай маълумотлар текшириш имкони бўлмаяпти.

    Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 2 январь куни газ нархи кескин ошиши сабабли оммавий норозилик намойишлари бошланиб, бир неча кундан сўнг улар тартибсизликларга айланди. 4 ва 5 январь кунлари Олмаотада намойишчиларнинг хавфсизлик ходимлари билан тўқнашуви кузатилди. Қозоғистондаги тартибсизликлар фонида мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев КХШТдан тинчликпарвар кучларини юборишни сўради. 6 январдан Қозоғистонга КХШТ ҳарбийларини жўнатиш бошланди.

    11 январь куни Тўқаев мамлакатдаги вазият барқарорлашгани, икки кундан кейин тинчликпарвар кучларни олиб чиқиш бошланиши мумкинлигини маълум қилди. 19 май куни Россия Қозоғистондан тинчликпарвар кучларини олиб чиқишни якунлади.

    Мавзуга доир:

    • Путин МДҲга Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ҳузурида кузатувчи мақомини беришни таклиф қилди
    • Россия Қозоғистондан тинчликпарвар кучларини олиб чиқишни якунлади
    • Тўқаев КХШТ тинчликпарвар кучларининг Қозоғистондаги миссияси якунланганини эълон қилди
    • Тўқаев КХШТга Қозоғистондаги вазиятни тиклашда кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорлик билдирди
    • Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Қозоғистонга ҳарбий кучларини юборди

    19.05.2022, 11:57   Изоҳ (0)   24943
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Молдова собиқ президенти Игорь Додонга қарши жиноий иш очилди

    19.05.2022, 11:14

    Украинада ҳарбий жиноятлар бўйича биринчи суд жараёни бошланди. Россиялик сержант тинч аҳоли вакилини ўлдирганини тан олди

    19.05.2022, 10:24

    Туркия Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилиши бўйича музокараларни блоклаб қўйди

    19.05.2022, 10:09

    Норозилик намойишлари, аксилтеррорчилик операцияси, қурбонлар. Тожикистоннинг Тоғли Бадахшонида нималар бўляпти?

    19.05.2022, 09:50

    АҚШнинг Украинадаги элчихонаси уч ойлик танаффусдан сўнг очилди

    19.05.2022, 08:43

    Жо Байденнинг қизи коронавирусга чалинди

    19.05.2022, 07:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик 39 ёшли эркак Оксфордни тугатиб, курерлик қилмоқда

    Лайфстайл | 9 июл, 20:45

    Тошкентда олти ойлик иссиқлик таъминоти учун давлат бюджетидан 1,3 трлн сўм субсидия ажратилган — манба

    Ўзбекистон | 9 июл, 20:30

    Дунёнинг энг гўзал стюардессалари топ-10 талиги

    Лайфстайл | 9 июл, 20:10

    Хаби Алонсо: “‘ПСЖ’ билан ўйин биз учун ҳақиқий синов бўлади”

    Спорт | 9 июл, 20:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.