Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—март ойларида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 162,8 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Ўсиш 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,8 фоизни ташкил қилди.
2022 йилнинг илк чорагида аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми 4,6 млн сўм ёки 420 долларга етди. Бу 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,7 фоизга кўпдир.
Аввалроқ Ўзбекистон иқтисодиёти ҳақида Осиё тараққиёт банкининг таҳлили берилган эди. Унда мамлакат ЯИМ ўсиши 2022 йилда 4 фоиз бўлишини, 2023 йилда эса 4,5 фоизгача кўтарилиши прогноз қилинганди.
Изоҳ (0)