Шавкат Мирзиёев 17 май куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон раҳбари Тўқаевни таваллуд куни билан табриклаб, унга муваффақиятлар, Қозоғистонга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган. Ўзбекистон—Қозоғистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани қайд этилган. Жорий йил бошидан ўзаро савдо кўрсаткичлари барқарор ошиб бораётгани, мамлакатлар ўртасида темир йўлда йўловчи ташиш қайта тиклангани билдирилган.
Куни кеча Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегациялари ўтказган музокараларнинг амалий натижалари юқори баҳоланган. Қўшма кооперация лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш муҳим экани таъкидланган.
Икки мамлакат етакчилари кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашган.
Изоҳ (0)