• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан иш очди

    Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 178 та лаборатория битта корхонага — Intermed Innovation’га берилгани юзасидан сўралган маълумотларни вақтида тақдим этмагани учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қорабоев 16 май куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

    Фото: АОКА матбуот хизмати

    Фото: АОКА матбуот хизмати

    Ижтимоий тармоқда соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятдаги 178 та давлат шифохоналарининг лабораториялари хорижда очилган Intermed Innovation қўшма корхонасига бириктирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

    Фаррух Қорабоевга кўра, тузилган шартнома юзасидан бир қанча маҳаллий тадбиркорлар томонидан шикоят келиб тушган. Қўмита Соғлиқни сақлаш вазирлигидан лабораторияларни бириктириш бўйича маълумот сўраган, бироқ вазирлик маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаган.

    «Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан Рақобат тўғрисидаги қонуннинг 23-моддасига асосан иш қўзғатилди. Шу ҳафта бу бўйича чора кўрилади. Агар маълумотлар берилмаса, тегишли тартибда чоралар кўрилади», — дейди у.

    Таъкидланишча, айнан бу масала давлат шерикчилиги ва давлат-хусусий шерикчилиги консессия шартлари асосида тузилган шартномалар, бу борада маълумотлар олингандан кейин хулоса чиқарилади.

    «Биз қонун бузилиш ҳолатини ўрганишимиз учун ҳужжатлар керак, лекин шу кунгача улар тақдим этилмади. Агар қонун бузилиш ҳолатлари аниқланса, Рақобат тўғрисидаги қонунга асосан чоралар кўрамиз», — дея қўшимча қилди Қорабоев.

    «Монополияга қарши ўрганиш вақт талаб қиладиган масала. Чунки маъмурий жараёнлар бор, биз бундан чиқа олмаймиз. Масалан, тадбиркорлик субъектларининг фаолияти давлат сиёсатига чиққан бўлиб, меъёридан ортиқча аралашишимизга қонун жиҳатидан йўл қўйилмайди. Шу сабабли муайян бюрократик шартларга риоя қилишимиз керак. Бу вақт талаб қилади. Икки ой давомида қўмита ҳеч нарса қилмади дегани эмас, биз шуғулланяпмиз бу бўйича. Лекин маълум бир қийинчиликлар туғиляпти, албатта, бу ҳар қандай текширувда бўлади», — дейди Антимонополия қўмитаси раиси ўринбосари.

    Аввалроқ Ўзбекистонда монопол корхоналарнинг 3,6 миллиард сўмдан ортиқ асоссиз даромади истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб қилингани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: 

    • «Ўзавтосаноат» 1 майга қадар янги автомобилларга навбатларни тугатиш бўйича президент берган вазифани бажардими?
    • Ўзбекистонда йил бошидан амалга оширилган йирик бизнес битимлар ҳақида маълум қилинди

    17.05.2022, 21:32   Изоҳ (0)   16464
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    VК ва USM Telecom’нинг собиқ раҳбари Ўзбекистоннинг IT-лойиҳаларига сармоя киритишга қарор қилди

    17.05.2022, 21:08

    Канн кинофестивалида Ўзбекистон Миллий павильони очилди

    17.05.2022, 20:49

    Ўзбекистонда 1 июндан тиббиёт ходимларининг ойлик маошлари оширилади

    17.05.2022, 20:27

    Ўзбекистоннинг йил бошидан бери иқтисодий ҳолати маълум бўлди

    17.05.2022, 20:23

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентини туғилган куни билан табриклади

    17.05.2022, 20:01

    Nest One қурилишидаги қанча ишчининг ойлиги кечиктирилгани маълум қилинди

    17.05.2022, 18:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.