Нукус шаҳрида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган қиз қутқариб қолинди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ОАВ ва ЖТБҲҚ гуруҳига таяниб, «Kar24.uz» нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, 16 май куни соат 06:23 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Нукус шаҳар ФВБ тезкор бошқарув гуруҳи билан Ички ишлар вазирлигига ўзини Р.А. деб таништирган фуқародан шаҳарнинг Дўстлик канали устидан ўтган кўприкдан биров сакрамоқчи бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Аниқланишича, Қонликўл туманида яшовчи, мавсумий ишчи бўлган 21 ёшли фуқаро Ч.Ж. ўз жонига қасд қилиш мақсадида ўзини сувга ташлашга уринган. Воқеа жойига Махсус вазифаларни бажарувчи Минтақавий қутқарув отрядидан 1 та бўлинма соат 06:28 да етиб бориб, фуқарони қутқариб олишда амалий ёрдам кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июлида Қорақалпоғистонда ИИБ ходими ўзини темир йўл кўприги устидан ташламоқчи бўлган 18 ёшли йигитни қутқариб қолганди.
Изоҳ (0)