• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Озодлик» радиоси билан учрашган Ислом Каримов, Тошкентда уч хотин олгани учун бир йилга қамалган эркак, «Ленинобод Ўзбекистонга қўшилмоқчи». Ўзбек матбуоти 15 майда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 15 май, якшанба

    Аввал — қишлоқ хўжалиги янгиликлари. «Совхозларда қатқалоқ билан кураш бўш» деб ёзади «Қизил Ўзбекистон» (қатқалоқни эслаб қолинг, орадан 30 йил ўтиб унга яна қайтамиз):

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 15 май сонидан лавҳа

    Энди синфий душманлар ҳақида. «Савдогар болалари Назаров, Усмоновлар ўз синфий башараларини яшириб, ‘қизиллиқ’ пардасига бурканиб, шўро аппаратининг айрим тармоқларига ўтиб кириб, ўз синфий манфаатларини юзага чиқариш учун кураш очдилар», — дейилади «Синфий душман тиллари қирқилсин» хабарида. Таъкидланишича, «бу икки қузғуннинг бири Қўқон молия шуъбасининг мудири бўлса, иккинчиси солиқ шуъбасининг нозири эди», айби — «камбағал, косибларга ортиқча солиқ солиш», «ўз синфдошларини эса яйратиш», «шу йўсинда бойиш».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 15 май сонидан лавҳа

    «Бадриддиновчилар суди»нинг бу галги тафсилотлари жуда бадиий. Уни бундай кўринишга келтириш учун икки муаллиф — суддан тайёрланаётган репортажларнинг доимий муаллифи Комил Алиев ҳамда журналист Зиё Саид анча тер тўккани сезилади:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 15 май сонидан лавҳа

    Газетанинг шу сонида эълон қилинган «Биринчи шўро телевизорлари» сарлавҳали хабар эътиборга молик. Унда телевизорнинг ўзи нима эканига таъриф берилган: «Булар суратларни радио орқали бир жойдан иккинчи жойга етказадиган асбоблардир. Телевизор нотиқлар ва ашулачиларнинг суратинигина эмас, балки бутун балет спектаклларини ва кино фильмларни етказа олади».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 15 май сонидан лавҳа

    Россияда ҳокимиятни болшевиклар эгаллаганига салкам 15 йил, СССР ташкил этилганига эса деярли 10 йил тўлганига қарамай, бу давлат ҳали АҚШ томонидан тан олинмаган эди. Nation газетаси айни шу масалада СССР билан ҳамкорликда ишлаётган АҚШнинг энг йирик 50 концерни ўртасида сўровнома ўтказган. «Инқилобдан бурунги қарзлар масаласи ҳал бўлган тақдирда, маълум фирма Шўролар Иттифоқини танилишига қаршилик қиладими, деган саволга 22 компания жавоб ёзиб, Шўролар Иттифоқини дастлабки сабаблар қўймасдан тезлик билан танишни қувватладилар, 11 компания Америка—Шўро савдосини кенгайтириш учун (АҚШ президенти) Ҳувер томонидан комиссия тайинланишини таклиф қилди», — дейилади хабарда (АҚШ СССРни охир-оқибат 1933 йил ноябрида тан олган).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 15 май сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 15 май, сешанба

    «Қизил Ўзбекистон»дан пахтакор-ўртоқларга навбатдаги эслатма (аввалгиси бу ерда):

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 15 май сонидан лавҳа

    Қатқалоқ мавзуси ёдингиздан кўтарилиб улгурмадими ҳали? «Пахта майдонларини қатқалоқ босишининг олдини олиш учун ҳамма имкониятларга эгамиз. Лекин кўпгина колхоз ва совхозлар бу имкониятлардан етарли фойдаланмаётир», — дейилади «Қизил Ўзбекистон»нинг 1962 йил 15 май сонидаги «Қатқалоқ — тўла гектарга тўсиқ» сарлавҳали материалида.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 15 май сонидан лавҳа

    Тошкент шаҳар Октябрь (ҳозирги Шайхонтоҳур) район халқ суди Турсун Хўжаевни бир йил жазосига ҳукм қилган. Унинг айби нима? У «хотини Людмила Нестерова билан қонуний ажралмай туриб, турли ҳийла-найранг билан ўқувчи Муҳаббат Қосимовага уйланган. Уни ўқишдан, ишдан четлаштириб, хўрлаб келган. Ҳатто ўз фарзанди учун нафақа ҳам бермаган. Шунингдек, Вакила исмли қизни ҳам хотинликка олиб, уни олий маълумот олишдан, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланишдан маҳрум этган».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 15 май сонидан лавҳа

    Хориж янгиликлари рукнида Жанубий Африка Республикаси адлия вазири «диверсия ишларига ўлим жазоси берилиши»ни назарда тутувчи қонун лойиҳасини парламент муҳокамасига қўйгани ҳақидаги хабар бор; таърифланишича, «бу қонун проекти Жанубий Африкада шу чоққача қабул қилинган қонунлар орасида энг бераҳм қонунлардан бири бўлади». Қайд этиш жоиз, «энг бераҳм қонун»ни таклиф қилган адлия вазири Балтазар Ёҳаннес Форстер орадан тўрт йил ўтиб ЖАР бош вазирига, 1978 йилда эса ЖАР президентига айланади. Апартеид режими раҳбарларидан бири бўлган Форстер ХХ асрнинг энг золим диктаторларидан бири сифатида эътироф этилади.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 15 май сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 15 май, жума

    Тошкент 1992 йил 15 май куни МДҲ давлат ва ҳукумат раҳбарлари учрашувига мезбонлик қилади. Ушбу тадбир арафасида президент Ислом Каримов журналистлар билан учрашган. Учрашувга ҳамма президентлар ҳам кела олмаган — масалан, Украина президенти Леонид Кравчук Қрим масаласи муҳокама қилинаётган Олий Кенгаш сессиясида қатнашиши сабаб, Украина делегациясига бош вазир Фокин раҳбарлик қилади.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 15 май сонидан лавҳа

    Журналистлар Тожикистоннинг Ленинобод вилояти гўёки Ўзбекистон таркибига ўтиш ниятида деб тарқатилган миш-мишларга президент Каримовнинг муносабати қандайлигига қизиққан. «Бу масалада мен Ўш воқеалари пайтидаёқ фикримни аниқ айтган эдим. Биз ҳудудларнинг бўлинмаслиги тарафдоримиз. Қўшни мустақил давлатларда ватандошларимизнинг қандай яшаётганлигига биз бефарқ қараб тура олмаймиз, албатта. Лекин ҳамма муаммоларни сиёсий мулоқот йўли билан ҳал этиш мумкин ва лозим», — деб жавоб берган Ислом Каримов.

    «Ҳарбий масала 15 май куни делегациялар муҳокамасига қўйиладиган асосий масалалардан биридир. Армия қандай бўлиши керак, уни ким пул билан таъминлайди? Бу хусусда Ислом Каримов НАТО каби тузилма тарафдори эканини таъкидлади», — дейилади ЎзА ахборотида. Тошкентга қўниши билан журналистлар билан учрашган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳам бу масалада фикр билдирган: «Менимча, энг муҳими, коллектив хавфсизлик тўғрисидаги ҳужжатни қабул қилишдир. Армиямиз билан тажриба ўтказишни тўхтатадиган вақт келди».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 15 май сонидан лавҳа

    Ҳақиқатан ҳам, 1992 йил 15 май куни Тошкентда Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома имзоланган, шу келишув билан ОДКБга — Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилотига асос солинган. Ўзбекистон ушбу ташкилот таркибидан 1999 йили чиқиб кетган, 2006 йили қайта аъзо бўлиб, 2012 йили яна чиқиб кетган. Ушбу ташкилотнинг қуролли кучларидан биринчи марта 2022 йил январида, Қозоғистондаги тартибсизликларни бостириш вақтида фойдаланилди.

    «Ислом Каримов ‘Озодлик’ радиоси ва ‘Америка овози’ вакиллари билан учрашди» — ушбу хабар деярли барча марказий газеталарда босилган. «Мустақил Ўзбекистон ҳаётининг барча соҳаларига тааллуқли холис ахборот бериш тўғрисида гапирганда, шуни айтиш керакки, бу ерда ‘Озодлик’ радиоси ва ‘Америка овози’ радиосининг каттагина ахборот марказини барпо этиш зарур. Ислом Каримовнинг бу таклифини меҳмонлар миннатдорлик билан қабул қилдилар», — дейилади хабарда.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 15 май сонидан лавҳа

    Ўзбекистон Адлия вазирлиги 13 май куни «Ўзбекистон чернобилчилари» уюшмасига ташкилот давлат рўйхатидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатларни топширган. Уюшма раиси Исломхўжаевнинг сўзларига кўра, Чернобил фожиаси оқибатларини тугатишда Ўзбекистондан 10 мингдан кўпроқ одам қатнашган. «Расмий ҳужжатларда 70 киши ўлгани, 700 киши ногирон бўлиб қолгани кўрсатилган. Аммо бу рақамларга ишониш қийин», — дейди у.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 15 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасида эълон қилинган профессор Абдузуҳур Абдуазизовнинг «Мустақиллик рамзи» мақоласида таъкидланишича, «тўғрисини айтганда, кириллицага асосланган ёзувимиз ўзбек тилининг нафақат фонетик, балки морфологик хусусиятларини ҳам ифода қила олмайди. Шу сабабли ёзувимизда ҳам ноқулайликларни, талаффузимизда эса қатор қийинчиликларни келтириб чиқарди». Хўш, нима қилиш керак? Муаллифнинг фикрича, лотин ёзувига ўтишимиз керак.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 15 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасида профессор Исроил Мирзаевнинг «Миллий мактаб — ойдин келажак» сарлавҳали мақоласи босилган. Унда, жумладан, шундай таклиф илгари сурилади: «Юқори синфларни иккига — ўғил ва қизлар гуруҳларига ажратиш лозим. Чунки шундай қилинса, йигитларга кўпроқ эркаклар ҳаёти учун зарур урф ва кўникмалар — оилани бошқариш, Ватан мудофааси хизматига тайёр туриш, тижорат кабиларни ўргатиш; қизларни эса уй бекаси — оналик, пазандалик, тикиш-бичиш, меҳмон кутиш, нафосат ва оройишни тушуниш сингари турмуш сирларидан воқиф этиш фойдали бўлур эди».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 15 май сонидан лавҳа

    Дунёда нима гап? Украина парламенти Қрим парламентининг яриморол мустақиллигини эълон қилиш ва мустақиллик масаласида референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорларини тўхтатиб қўйган.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 15 май сонидан лавҳа

    Космонавтикадаги тарихий воқеалардан бири: «Америкалик уч астронавт очиқ космосга чиқиб, пастга қулаши муқаррар бўлган тўрт тонналик йўлдошни қўллари билан тутиб олишга муваффақ бўлдилар».

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 15 май сонидан лавҳа

    Астронавтлар Ричард Хиб, Томас Эйкерс ва Пьерр Туот 4 тонналик сунъий йўлдошни қўли билан тутиб турган ҳолат, 1992 йил 13 май.

    Астронавтлар Ричард Хиб, Томас Эйкерс ва Пьерр Туот 4 тонналик сунъий йўлдошни қўли билан тутиб турган ҳолат, 1992 йил 13 май.
    Фото: NASA / Wikipedia

    Мавзуга доир:

    • Тошкентда муҳокама қилинадиган Қрим масаласи, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида сув муаммоси, «эртага трамвайчилар иш ташлармиш». Ўзбек матбуоти 14 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Ўзбекистон мустақиллигини орзу қилган Шароф Рашидов, Пайариқдаги фақат раҳбарлар уйи ёритиладиган қишлоқ, 10 та бўри боласи. Ўзбек матбуоти 13 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Тошкентдаги АҚШ элчихонасига бостириб кирган собиқ милиционер, чигирткага қарши ҳаяжонсиз кураш, масхарабоз Хрушчёв. Ўзбек матбуоти 12 майда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    15.05.2022, 07:30   Изоҳ (0)   103827
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситалари учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

    Ўзбекистон | 15 июн, 12:52

    “Ливерпуль” икки ҳужумчисини 105 млн еврога пулламоқчи

    Спорт | 15 июн, 12:37

    Паркентда 3 нафар бола сувга чўкиб вафот этди

    Ўзбекистон | 15 июн, 11:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.