УЕФА президенти Александер Чеферин Чемпионлар Лигасининг янги формати ҳақида гапирди.
Европа Суперлигаси ақлдан озган ғоя. Унинг ишга туширилиши спортнинг Европа моделини тугаши, футболнинг бутунлай йўқ қилиниши бўларди.Аввалроқ УЕФА Еврокубоклар янги форматга ўтказилишини маълум қилганди. Унга кўра, Чемпионлар Лигасида иштирок этувчи жамоалар сони 32 тадан 36 тага оширилади. Қўшимча тўрт йўлланмадан бири Европанинг энг кучли 5-чемпионатида 3-ўринни қўлга киритган жамоага тегади. Яна бири чемпионлар йўли саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган клубга насиб этади. Қолган иккитаси эса ўтган мавсум Еврокубкларда энг яхши натижа қайд этган лига жамоаларига берилади.Янги Чемпионлар Лигаси формати — Суперлига тобутига урилган сўнгги мих ҳисобланади. У анча олдин ҳалок бўлганди, энди уни бутунлай тугатишимиз лозим. Камида 20 йилга.
Катта клублар ўзларига ўхшаган жамоалар билан кўпроқ ўйин ўтказади, лекин кичик жамоалар билан ҳам тўқнаш келади. Улар ўз навбатида худди ўзидек клублар билан ўйнайди ва плей-оффга чиқиш имконияти кўпроқ бўлади.
Александер Чеферин, УЕФА президенти
Изоҳ (0)