Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонасида Наманган вилояти делегацияси номидан қабул уюштирилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Қабул давомида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов бошчилигидаги делегация Австрия тадбиркорлари билан учрашди. Ўзбекистоннинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев ҳам тадбирда иштирок этди ва сўзга чиқди.
Учрашувда Наманган вилоятининг савдо-иқтисодий, ижтимоий-гуманитар, туризм ва спорт салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, вилоятда жорий йил 22 майдан 5 июнга қадар бўлиб ўтадиган 61-халқаро гуллар фестивали тўғрисидаги видеолавҳа намойиш этилди.
Қабул давомида Наманганда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Меҳмонларга наманганча тайёрланган палов тортилди.
Шавкат Абдураззақов Siemens компаниясининг Австриядаги штаб-квартирасида ҳам бўлди.
Бу ерда компания раҳбарияти билан музокаралар ўтказилиб, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Наманган делегациясининг Австрияга сафари давом этмоқда.
Изоҳ (0)