Жанлуижжи Доннарумма 2022/23 йилги мавсумда жамоанинг асосий дарвозабонига айланади.
Get French Football News нашрининг хабарига кўра, раҳбарият 23 ёшли посбон жамоанинг биринчи рақамли дарвозабонига айланиши борасида қарор қабул қилди. Шу тариқа унинг Кейлор Навас билан рақобатига якун ясалди.
Раҳбарият вазият бундай давом этмаслигини хоҳлаган ҳолда, иккала дарвозабонни ҳам бу борада огоҳлантирди.
Жанлуижжи Лига 1 да 16 та ўйинда иштирок этиб, 4 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Кейлор эса 20 та ўйиндан 8 тасида гол ўтказмаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)