• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги АҚШ элчихонасига бостириб кирган собиқ милиционер, чигирткага қарши ҳаяжонсиз кураш, масхарабоз Хрушчёв. Ўзбек матбуоти 12 майда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 12 май, пайшанба

    «Ҳаяжонга, паникага берилишга ўрин йўқ. Ҳаяжонга тушиб, душман олдида қўл қўшуриб қолиш болшевиклар шаънига лойиқ эмас. Курашни ва оммани курашга уюштириш керак. Уюшган, интизомли ва нима учун курашганини билгна қўшинга ҳеч қандай ёв қўрқинч бўла олмайди» — бу «Чигиртка қарши ҳаяжонсиз, уюшиб курашув лозим» рукни остида берилган «Чигиртка билан курашга» сарлавҳали материалдан иқтибос эди.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Тошкент ҳали штурмга қўшилгани йўқ» сарлавҳали хабардан иқтибос: «Маблағ тўплашда Ўзбекистоннинг асосий шаҳари Тошкентдир. Иккинчи кварталда Тошкент бутун жумҳурият планининг тахминан 25 процентини тўплаши керак. Шунга қарамасдан, Тошкент Ўзбекистоннинг бошқа шаҳар ва районларидан орқада қолиб боради. Тошкентда ва унинг тўрт районида квартал плани апрель ойи ичида кооперация томонидан 11 процент, омонат ишлари ва давлат кредити бўйича 31 процент бажарилган».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 май сонидан лавҳа

    Франция президенти ўлдирилган дастлабки кунларда совет газеталарининг нуқтаи назари бошқачароқ, бу воқеа атрофидаги хабар-мақолалар кўпроқ ҳамдардлик кайфиятига яқинроқ бир тусда эди. Аммо кун ўтгани сайин, сарлавҳалар ҳарорати ўсиб бормоқда. Ўзингиз бир кўринг-да сарлавҳаларни: «Францияда янги ёлғонлар», «Горгулов компартиянинг аъзоси бўлган эмас ва бўлиши ҳам мумкин эмас эди», «Думернинг ўлдирилишидан Шўроларга қарши кампанияни кучайтириш учун фойдаланадилар», «Горгуловнинг болшевик таъсири остида бўлганига ҳеч қандай далил йўқ».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 май сонидан лавҳа

    Шу вақтгача нуқул Япониянинг Хитойга ҳужуми ёки Европадаги «эзилган халқ» норозиликлари асосий мавзу бўлиб келарди. «Қизил Ўзбекистон»нинг 12 май сонида «Яқин Шарқда уруш тайёрлиқлари» сарлавҳаси остида дунёнинг ушбу минтақасидаги вазиятга советлар кўзи билан тайёрланган шарҳ берилган. Унда, жумладан, шундай дейилади: «Фаластин ва Месопотамияда ҳам араб қабилаларининг феодал бошлиқлари билан ‘битим’ тузиш ҳаракати давом қилади, шу билан бир вақтда Британия империализмининг бош суянчиғи болган сионистларнинг сиёсатига тўла ёрдам кўрсатилади».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 май сонидан лавҳа

    Газетанинг сўнгги саҳифасида эса, одатдагидек, прокурор Бадриддинов суди тафсилотлари. Бу галги репортаж «бадриддиновчилик»ка алоқадор бошқа «айбдор»лар сўроғига бағишланган. Унда бир эътиборга молик савол-жавоб бор: суд раиси гувоҳ Алимовдан сўраяпти: «Синфий душман қўлида ўлган ишчи-деҳқон мухбирлари Ўзбекистонда қанча сонни ташкил қиладирлар?». Гувоҳнинг жавоби: «Биргина 1930 йилнинг ўзида, тўрт ойнинг ичида Фарғона водийсидан 5 мухбир ўлдирилди. Хусусан, оғзаки маълумот берувчи (ускор) Зиёвутдин ака куппа-кундузи душманлар томонидан сўйиб ташланди».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 май сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 12 май, шанба

    Ўзи тўрт саҳифалик «Қизил Ўзбекистон» газетасининг бугунги сонида СССР етакчиси Никита Хрушчёвнинг 10 май куни Бутуниттифоқ темир йўл транспорти ходимлари кенгашидаги нутқи икки ярим саҳифа жой олган. Хрушчёв нутқи давомида соҳанинг ўтмишдаги раҳбарлари — ўз сафдошлари бўлган Молотов ва Кагановичнинг устидан роса кулган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 май сонидан лавҳа

    Шунингдек, мамлакат олимларига қуйидагича истеҳзо билан билдирган фикрлари ҳам кам эмас. Масалан, қуйидаги лавҳада Никита Сергеевич: «Америка Ойга аппарат ё ракета учиришни ҳали ҳам эплай олгани йўқ, Ойдаги вимпелимиз неча замондан бери ‘Америкалик шеригим қачон етиб келаркин?’ деб кутиб ётибди, бунинг учун олимларимизга раҳмат — сизларга гап йўқ, лекин шунча юксак нарсани ўйлаб тополган олимларимиз нега темир йўл қурувчиларнинг ишини енгиллаштирадиган бир техника ясаб бермайди?», дегандек бўлади.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон меҳнаткашлари ҳам, деди тинчликни ҳимоя қилиш Ўзбекистон комитети раиси С.Нуриддинов, қаттиқ халқаро назорат остида ёппасига ва батамом қуролсизланиш тўғрисида Совет ҳукуматининг қилган таклифини якдиллик билан қўллаб-қувватламоқдалар. Ғарбий давлатларнинг ҳукуматлари уруш хавфини абадий тугата оладиган, Ер юзининг ҳамма халқларига прогресс ва тинч ҳаёт учун мустаҳкам шароитни таъминлайдиган шу ғоят инсонпарварлик таклифларининг қабул этилишига АҚШ раҳбарларининг фармойишига амал қилиб, қаршилик кўрсатаётгани шаҳар ва қишлоқ меҳнаткашларининг ғазабини кучайтирмоқда». Бу — «Урушларни тугатиш — коммунизмнинг тарихий вазифасидир» материалидан иқтибос эди.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 май сонидан лавҳа

    Хорижда нима гап?

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 май сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 12 май, сешанба

    .Ўзбекистон парламенти Раёсати қарорлари билан Ўзбекистондаги бир қатор ҳудудларнинг номлари ўзгармоқда. Масалан, Тошкентда Киров райони Юнусобод, Куйбишев райони Мирзо Улуғбек, Ленин райони Миробод, Октябр райони Шайхонтоҳур ва Фрунзе райони Яккасарой деб қайта номланмоқда:

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 12 май сонидан лавҳа

    Фарғона вилоятидаги Киров райони Бешариқ, Ленинград райони Учкўприк, Фрунзе райони Данғара деб, Самарқанд вилоятидаги Красногвардейск шаҳри Булунғур, Болшевик райони Гўзалкент (кейинчалик, 2001 йилда бу туман Пастдарғомга қўшиб юборилган), Советобод райони эса Нуробод деб қайта номланмоқда:

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Сирдарё вилояти ҳокимининг илтимоси қондирилиб, Ильич районининг номи Шароф Рашидов райони деб ўзгартирилсин», — дейилади навбатдаги қарорда (ўша вақтда бундай таклифлар кўп бўлган). Бу туман номи 2004 йилда яна ўзгартирилади — Шароф Рашидов номи олиб ташланиб, туманга Сардоба номи берилади (2020 йилга келиб у Ўзбекистондаги энг машҳур ҳудудлардан бирига айланади). Шароф Рашидов номи 2016 йил декабрида Жиззах вилоятидаги Жиззах туманига берилди.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 12 май сонидан лавҳа

    Ашхободда 9—10 май кунлари Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Эрон, Туркия ва Покистон давлат ва ҳукумат раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтган, унда президент Ислом Каримов ҳам қатнашган.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 12 май сонидан лавҳа

    11 май куни АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасига бир фуқаро бостириб кириб, участка милиционеридан тортиб олган қурол билан дўқ қилганича, элчихона хоналаридан бирига қамалиб олган ҳамда «муфтий билан учраштиришни талаб қилган». Кўп ўтмай уни қўлга туширишган: «Дастлабки маълумотларга кўра, у 1956 йилда туғилган, милиция зобити номига доғ туширганлиги учун 1986 йилда ишдан ҳайдалган ва ҳозирда ҳеч қаерда ишламайдиган Абдусаттор Мирзакаримовдир».

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи»нинг Самарқанддаги мухбири Ҳабиб Темир давлат тили тўғрисидаги қонун талаблари қанчалик бажарилаётгани ҳақидаги мақоласида «кўпгина корхоналар, ташкилот ва муассасаларда 90 фоиз иш ҳамон рус тилида юритилаётгани» юқори ташкилотлар томонидан ҳам танқид қилинаётганини таъкидлаб, «маҳаллий амалдорлардан бирининг хизматхонаси»да бўлган гапни ёзган. «Ҳўв, ука, — деди у амалдор керишиб, — бу гаплар ҳаммаси вақтинчалик. Керак бўлса ҳали СССР ҳам тикланади. КПСС ҳам, Сиёсий бюро ҳам тикланади. Сиз билан ўшанда гаплашамиз».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 12 май сонидан лавҳа

    Хорижда нима гап? Кавказда вазият оғир.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 12 май сонидан лавҳа

    Лениннинг ҳали ҳам кўмилмаган мурдасини 10 миллион долларга сотиб олишга тайёр харидорлар чиқмоқда.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 12 май сонидан лавҳа

    1992 йилги «Халқ сўзи» газетаси янги Афғонистондаги янги тартиблардан ҳайратда, буни сарлавҳаданоқ сезиш мумкин: «Ҳатто пивоям ичилмайди».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 12 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 12 май сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Шароф Рашидовга айланган Ленин, ўзини ҳоким деб аташни талаб қилганликда айбланган прокурор, сувни қадрлаш бўйича Андижон тажрибаси. Ўзбек матбуоти 11 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Афғонистон томонидан хавф солаётган қанотли ёв, Қўқонда Ленин ўрнига Мунаввар қори, тўрткўллик боғча болалари учун «Волга». Ўзбек матбуоти 10 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Ўзбекистон парламентининг тожикистонликларга мурожаати, Франция президентининг ўлдирилиши, «ҳаётни яхшилаш»га халал бергани учун тўхтатилган «Озод Бухоро». Ўзбек матбуоти 9 майда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди.

    12.05.2022, 07:30   Изоҳ (0)   59200
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.