Ўзбекистонга январь—март ойларида хориждан қиймати 2,1 миллион долларга тенг бўлган 3,3 минг тонна апельсин импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, апельсин импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 минг тоннага ошган. Ўзбекистон 2022 йилнинг дастлабки 3 ойида энг кўп апельсинни Эрондан импорт қилган — 1,4 минг тонна. Тўлиқ рўйхат қуйида:
- Туркия — 1,1 минг тонна;
- Миср — 684,4 тонна;
- Қозоғистон — 82 тонна;
- ЖАР — 56 тонна;
- Россия — 7,6 тонна.
Изоҳ (0)