• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Президент ташаббуси: Қонликўл тумани «Сирдарё тажрибаси» асосида ривожланмоқда

    Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси туманлари аҳолиси турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш орқали иш ўринларини яратиш, аҳолини қийнаётган турли муаммоларни бартараф этиш мақсадида, Қорақалпоғистоннинг ҳар бир тумани республикамиз вилоятларига бириктирилган. Қонликўл туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига масъул этиб Сирдарё вилояти белгиланган.

    Қонликўл туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида, сирдарёлик мутасаддилар, тадбиркорлар, фермерлар томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Дастлабки босқичда мутасаддилардан иборат Сирдарё вилояти штаби тузилди ва маҳаллий масъуллар билан ҳамкорликда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, салоҳияти ва имкониятлари ўрганиб чиқилди. Туманнинг «Драйвер» йўналишлари сифатида чорвачилик ва пиллачилик соҳалари белгиланди. Ҳозирги кунда ҳудудда чорвачиликни ташкил этиш бўйича умумий қиймати 11,8 миллиард сўмлик жами 9 та лойиҳа ва пиллачиликни ташкил этиш бўйича умумий қиймати 71 миллиард сўмлик 1 та лойиҳа шакллантирилди.

    Шу пайтгача ҳудуддаги энг катта муаммо ишсизлик эканлигини инобатга олган ҳолда, тикув машинаси, иссиқхона, чорва моллари, парранда ва бошқа олиб бериш ҳисобига 1 150 нафар ишсизларнинг бандлиги таъминланди.

    Ҳозирги кунда Қонликўл туманида қиймати қарийб 574 миллиард сўмга тенг 14 та инвестицион лойиҳалар шакллантирилган бўлиб, натижада 1 900 нафар ҳудуд аҳолисининг бандлиги таъминланади.

    Ана шундай лойиҳалардан бири сифатида 0,4 гектар ер майдонида ташкил этилган текстил ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «Сирдарё чеварлари» тикувчилик фабрикасини кўрсатиб ўтишимиз мумкин. Фабриканинг лойиҳа қиймати 1,5 миллиард сўм бўлиб, тикув ва бичув машиналари, дазмоллар, мебеллар каби зарурий анжомлар билан жиҳозланган. Мазкур фабрика аҳоли, айниқса, хотин-қизларни доимий иш билан таъминлашда муҳим бўлди. Натижада 120 ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди.

    Best Sun Oil МЧЖ томонидан 3 минг гектар ҳудудда кунгабоқар етиштириш ва қайта ишлаш орқали суткасига 1000 тонна писта ёғини тайёрлаш қувватига эга бўлган саноат кластерини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа ишга туширилганидан сўнг 250 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрь кунги Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқларни бажариш мақсадида, 365 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти янгидан ташкил этилди ва натижада 556 та иш ўрни яратилди.

    Ҳудуддаги кам таъминланган, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» рўйхатида турувчи оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, жами 120 миллион сўмлик 10 минг туп мевали дарахт кўчатлари, қиймати 45 миллион сўм бўлган товуқлар тарқатилди. 100 та оиланинг ҳар бирига 1 сотихга мўлжалланган иссиқхона қуриб берилди. Бунинг учун 1,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Амалга оширилган ишлар натижасида «Темир дафтар»дан 1 590 та оила, «Аёллар дафтари»дан 1855 нафар хотин-қизлар, «Ёшлар дафтари»дан 1219 нафар ёшлар чиқарилди.

    Туманда аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган лойиҳалар ҳам амалга оширилмоқда. Жумладан, Қонликўлнинг барча маҳаллаларида замонавий жиҳозланган, шаҳардагидан кам бўлмаган шароитларга эга эркаклар ва аёллар учун алоҳида кўчма ҳаммомлар қуриб берилмоқда ҳамда аҳолига янада қулай шароит яратиш мақсадида атрофи ободонлаштирилиб, кўркам масканларга айлантирилмоқда. Маҳаллий аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда хароб ҳолатдаги 22-сонли ўрта мактаб биноси туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олинди ва унинг ўрнида замонавий мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, туман ҳудудида икки халқ қардошлигининг абадийлиги рамзи сифатида 10 гектарлик «Дўстлик» боғи ташкил этилган бўлиб, ҳудуднинг бир қисмига мутахассисларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда синов тариқасида қовун етиштириш йўлга қўйилмоқда.

    Таъкидлаб ўтиш лозимки, амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар бир маҳалла Сирдарё вилоятининг туманларига бириктирилган. Жумладан, Сайхунобод тумани «Бискўпир» маҳалласи учун масъулиятни ўз зиммасига олган. Белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида туман мутасаддилари томонидан маҳалладаги кам таъминланган оилаларга 10 та тикув машинаси, 10 бош қорамол, мини инкубатор цехи, мотокультиватор, электросварка аппарати улашилди. Шунингдек, ишсиз фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, уларга 2 сотихлик иссиқхоналар қуриб берилиши режалаштирилган. «Қонликўл» маҳалласига бириктирилган Гулистон тумани вакиллари томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, кўчалар бўйлаб 5 мингдан ортиқ манзарали дарахт кўчати ўтқазилди. 60 та хонадоннинг фасад қисми бўялиб, тартибга келтирилди. Вилоят вакилларининг маҳалладаги ўрганишлари асносида «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» да турувчи оилаларга 300 бош товуқ, 10 та тикув машинаси, 10 та микротўлқинли печлар тарқатилди. Шунингдек, Ховос тумани мутасаддилари томонидан «Маданият» ва унга туташ «Дўстлик», «Наврўз» маҳаллаларидаги 30 гектар томорқа ер майдонини сув билан таъминлаш имкониятига эга қуввати 15 кВт бўлган 350 от кучили сув ости насоси ҳамда КТПС 100 кВА қувватли трансформатор ўрнатилди.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    11.05.2022, 15:00   Изоҳ (0)   857
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Samsung’дан чинакамига катта оилавий совутгич

    11.05.2022, 12:00

    Yangi Choshtepa турар жой мажмуаси: хонадон харид қилинг ва совғаларга эга бўлинг

    11.05.2022, 09:00

    TBC Bank TBC Tech digital йўналишини жорий қилмоқда

    10.05.2022, 15:30

    Bizning Uylar Development компаниясидан улкан акция!

    09.05.2022, 15:00

    Тошкентда ERIELL Group компанияси фахрийларни Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади

    09.05.2022, 12:00

    Шаҳар марказидан бошланғич тўлови 74 миллион сўмдан бошланадиган хонадонларнинг эгасига айланинг

    09.05.2022, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.