Интернетда узоқ кутилган «Аватар: Сув йўли-2» фильмининг биринчи трейлери намойиш этилди. Орадан 13 йил ўтиб, фильм томошабинлари ва мухлислари 2022 йилнинг декабрь ойида премьераси бўлиб ўтиши режалаштирилган картинанинг давомини кўради, де ёзади People Talk.
Бош қаҳрамон Зои Салдананинг фикрича, фильмнинг давоми ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди ва ҳамманинг ақлини шошириб қўяди. Актрисанинг сўзларига кўра, у аллақачон 20 дақиқалик фрагментни кўрган ва бу уни йиғлашга мажбур қилган. «Томоғимга тиқилган нарса билан бу ҳақда гапириш қийин, мен 2021 йилнинг охирида иккинчи қисмнинг 20 дақиқасини томоша қилишга муваффақ бўлдим. Мен ҳеч нарса дея олмадим ва йиғлаб юбордим. Картина барчани ўзига жалб этиши аниқ. ‘Аватар-2’ биринчи фильмга нисбатан ҳақиқатан ҳам олдинга ўтиб кетди, шунинг учун сиз бундай унутилмас саргузаштга тайёргарлик кўришингиз керак деб ўйлайман», — деди у.
Мавзуга доир: «Аватар-2» фильмининг илк кадрлари намойиш этилди (фото)
Изоҳ (0)