• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Канада парламенти Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини геноцид деб атовчи резолюцияни қабул қилди

    Канада парламентининг қуйи палатаси – Жамоалар палатаси Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини геноцид деб атовчи резолюцияни бир овоздан маъқуллади, деб хабар бермоқда Канаданинг Global News нашри.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Қарорда айтилишича, Украина ҳудудида Россия қўшинлари томонидан «тизимли ва оммавий ҳарбий жиноятлар ҳамда инсониятга қарши жиноятлар содир этилгани ҳақида аниқ ва етарли далиллар» мавжуд.

    Жамоалар палатасида резолюция бўйича расмий овоз бериш ўтказилмаган. Ҳужжат мажбурлов хусусиятига эга эмас ва Канада ҳукуматини бирор чора кўришга мажбур қилмайди. Халқаро ҳуқуққа кўра, бунинг оқибатлари ҳам бўлмайди.

    Резолюция Жамоалар палатасига Янги Демократик партия депутати Хизер Макферсон томонидан тақдим этилган. Унинг сўзларига кўра, шу йўл билан у Канада ҳукуматини Россияга қарши кейинги чоралар кўришга, хусусан, янги санкциялар жорий этишга ундамоқчи бўлган.

    «Бу Украинадаги можаро тугамаганини, биз кўрсатаётган ёрдам етарли эмаслигини ва Украина халқи учун кўпроқ иш қилишимиз кераклигини билдиришнинг бир усули», — дея ундан иқтибос келтирган Канаданинг CBC телекомпанияси.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия армиясининг Украинадаги ҳаракатлари Эстония ва Латвия парламентлари томонидан геноцид деб эълон қилинган эди.

    Геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенцияга кўра, геноцид — миллий, этник, ирқий ёки диний гуруҳни тўлиқ ёки қисман йўқ қилишга қаратилган ҳаракат. Конвенцияда БМТ Халқаро жиноий суди маълум бир гуруҳга қарши геноцид содир этилганми ёки йўқми, буни ҳал қилиш ҳуқуқига эга экани айтилган. БМТ суди ҳозирча Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини геноцид деб атамаган.

    Украина президенти Владимир Зеленский ва АҚШ президенти Жо Байден Россия-Украина урушида содир бўлаётган воқеаларни геноцид деб атаган эди (шу билан бирга, Оқ уй бу Байденнинг шахсий фикри эканини таъкидлаган). Франция президенти Эммануэль Макрон Украинадаги воқеаларга нисбатан «геноцид» сўзини ишлатишни истамаган.

    Россия Украинадаги аскарларининг ҳаракатларини геноцид деб ҳисоблашдан бош тортмоқда. Шу билан бирга, Россия расмийлари 2014 йилдан кейин Донбассдаги ҳарбий ҳаракатлар билан боғлиқ воқеаларни геноцид деб атайди. Бу Украинага бостириб киришининг сабабларидан бири сифатида ҳам кўрсатилган. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Донбассдаги воқеаларни геноцид деб ҳисоблашдан бош тортган.

    Канададаги украин диаспораси дунёдаги иккинчи энг йирик украин диаспораси ҳисобланади. Мамлакатда украин миллатига мансуб 1,4 миллионга яқин одам яшайди.

    28.04.2022, 18:57   Изоҳ (0)   9460
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия назорати остига ўтган Херсон вилояти 1 майдан рублга ўтиши эълон қилинди

    28.04.2022, 17:56

    Европалик 4 та харидор Россияга газ учун рублда тўлов қилди — Bloomberg

    28.04.2022, 16:32

    «Қўшни Тожикистоннинг яхлитлигини ҳурмат қиламиз». Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можаронинг бир йиллиги муносабати билан халққа мурожаат йўллади

    28.04.2022, 15:18

    Одессада уч ойлик қизчанинг дафн маросими. Харьковдаги ёнғин ва Донбассдаги бункерлар. Урушнинг 63-кунидан фоторепортаж

    28.04.2022, 14:48

    Эрон ва Хитой мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

    28.04.2022, 13:42

    ОАВ: Май ойида ЛХР ва ДХРда Россияга қўшилиш, Херсонда эса Украинадан ажралиб чиқиш бўйича референдум ўтказилиши мумкин

    28.04.2022, 11:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинади

    Ўзбекистон | 13 август, 15:23

    “Россия Украина билан урушда ғалаба қозонди” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 13 август, 15:15

    Ўзбекистонда фермерларга пахтанинг ҳар бир тоннаси учун 1 млн сўмдан субсидия берилади

    Ўзбекистон | 13 август, 14:57

    Шавкат Мирзиёев пахта “спекуляцияси” билан шуғулланаётганларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 14:46

    Мисрдаги тилла билан қопланган энг қадимги мумиё қандай кўринишда? (фото)

    Илм-фан | 13 август, 14:45

    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

    Реклама | 13 август, 13:45

    Швейцарияда тезликни оширган ҳайдовчи 110 минг доллар жаримага тортилди

    Дунё | 13 август, 14:30

    Сурхондарёдаги пропан заправкада портлаш юз берди (видео)

    Ўзбекистон | 13 август, 14:30

    Таэквондочи Трамп, самбо билан профессионал шуғулланган Путин ва қора белбоғ соҳиби Тўқаев: спорт унвонларига эга давлат раҳбарлари ҳақида биласизми?

    Спорт | 13 август, 14:24

    “Муллалар ҳаётингизни издан чиқаришига йўл қўйманг”: Нетаньяху эронликларни исёнга чақирди

    Дунё | 13 август, 14:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.