Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 апрелда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 25,03 сўмга пастлаб, 11 221,87 сўмни ташкил қилди. Евро 76,24 сўмга пастлаб, 11 992,81 сўм бўлди. Рубль 0,39 сўмга пастлаб, 151,11 сўм бўлди.
Бундан аввал ушбу валюта курси кетма-кет икки кун пастлашдан сўнг 11 246,90 сўмни ташкил қилганди.
Изоҳ (0)