Аввалроқ «Ўзавтосаноат» электромобиль ишлаб чиқариш BYD компанияси билан ҳамкорлик қилиши ҳақида хабар берилган эди.
Яқинда BYD мутахассислари Тошкентга келиб, бозор ва кўрсаткичларни ўрганди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида «Ўзавтосаноат» вакили Шавкатбек Алимов маълум қилди.
Бизнес-режа ишлаб чиқилмоқда. Нафақат электромобиллар, балки аккумуляторлар, шунингдек, SamAvto негизида автобуслар ишлаб чиқариш бўйича ҳам ҳамкорлик қилмоқчимиз, — деди Алимов.
Май ойида Ўзбекистонга Хитойдан синов электромобиллар келтирилади. Харидорларга қандай вариантлар кераклигини тушуниш учун улар билан car-clinic ўтказилади. Ишлаб чиқариш 2023 йилда бошланиши режалаштирилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин бўлган BYD компанияси ҳақида нималар маълумлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)