Англиянинг Лондон шаҳридаги «Уэмбли» стадионида 23 апрелдан 24 апрелга ўтар кечаси йирик бокс мусобақаси бўлиб ўтади.
Кечанинг марказий жангида супероғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби Тайсон Фьюри (31-0-1, 22 КО) WBC вақтинчалик чемпиони Диллиан Уайтга (28-2, 19 КО) қарши рингга чиқади.
Боксчилар жангда олдин вазн ўлчаш маросимида иштирок этди. Унда Фьюри 120 кг вазн кўрсатган бўлса, рақиби 115 кг тош босди.
Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюри бундан аввалги жангини 2021 йил октябрь ойида америкалик Деонтей Уайлдерга қарши ўтказиб, 11-раундда рақибини нокаутга учратган эди. Диллиан Уайт эса сўнгги жангини 2021 йил март ойида Александр Поветкинга қарши ўтказган ва 4-раундда россиялик рақибини даҳшатли нокаутга учратиб, ғалаба қозонганди.
Изоҳ (0)