Ўзбекистон муқаддас Рамазон ойида Кобул, Мозори Шариф ва Қундуз шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатларини кескин қоралайди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Аҳоли ўртасида кўплаб қурбонларга олиб келган зўравонлик ҳаракатлари Афғонистонда барқарор тинчлик ва миллий тотувликни ўрнатишга тўсқинлик қилмоқда.
Ўзбекистон томони ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради, шунингдек, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди.
20 апрель куни Кобулнинг ғарбий туманларидан биридаги таълим муассасалари яқинида камида учта портлаш содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Маълумотларга кўра, биринчи портлаш «Мумтоз» ўқув маркази яқинида, сўнгра яна иккита портлаш Абдул Раҳим Шаҳид ўгил болалар ўрта мактаби яқинида содир бўлган.
Афғонистон хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш расмийларининг маълум қилишича, портлашлар оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган, 11 киши яраланган.
Изоҳ (0)