Президент Шавкат Мирзиёев 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар берди.
Ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари ва ижтимоий соҳа объектлари билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш, вилоятни ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича янги вазифаларни белгилаш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев охирги марта Қашқадарё вилоятига 2021 йилнинг декабрида ташриф буюриб, Ғузордаги Uzbekistan GTL заводини ишга тушириш маросимида иштирок этганди. Давлат раҳбари вилоятга октябрь ойидаги ташрифида эса Қаршидаги Президент мактаби ўқувчилар билан суҳбатлашган эди.
Изоҳ (0)