Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида кузатилган кучли ёғингарчиликлар оқибатида сел оқимлари юзага келгани ҳақида хабар берилганди. ФВВ ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди.
Оқибатда айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонлари сел оқимларидан зарарланди.
Зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлар ходимлари воқеа жойига етиб бориб, ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш тадбирлари олиб бормоқда.
Ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш жараёнда, дастлабки маълумотларга кўра, Фориш туманида 4 нафар фуқарони (1 нафар эркак, 3 нафар аёл) сел оқимлари оқизиб кетиш натижасида ҳалок бўлганлиги аниқланди.
Изоҳ (0)