• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Учрашувда президентга арз қилмаганимдан пушаймонман». Самарқандлик тадбиркор хусусий мулки ноқонуний бузилганини айтмоқда

    Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида тадбиркорга тегишли бўлган мулк — нотурар жой биноси ҳеч қандай асоссиз бузиб ташлангани айтилмоқда. Бу ҳақда кўплаб масъулларга мурожаат қилган тадбиркор натижага эришмаётганини, давлат раҳбарининг вилоятга ташрифи чоғида учрашган бўлса-да, муаммони айтмаганидан афсусда эканини билдирмоқда.

    Бузиб ташланган бино ўрнида бўлаётган қурилиш ишлари.

    Бузиб ташланган бино ўрнида бўлаётган қурилиш ишлари.
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди шаҳар ҳокимлиги топшириғи билан шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2021 йилнинг сентябрь ойида бузиб ташланган нотурар жой биносини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқмоқда. «Дарё» мухбири мазкур воқеа тафсилотларини ўрганди.

    «Эзгулик» жамияти билан ҳамкорликда ўтказилган суриштирувда фуқаро Шаҳзод Рашидовга тегишли «Истиқбол» кўчаси 2-А уйдаги ер майдонининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши ҳамда ушбу хусусий мулк мақомидаги бино-иншоотининг бузиб ташланиши учун ҳеч қандай асос мавжуд эмаслиги аниқланган.

    Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раиси Тўлқин Усмонов томонидан 2021 йилнинг 20 сентябрь куни чиқарилган ҳал қилув қарорида мулкни давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ҳақида қарор қилинган. Аммо муҳокама жараёнига хусусий мулк эгаси Шаҳзод Рашидов чақирилмаган. Судья хусусий мулкнинг бузилишига президентнинг «Самарқанд шаҳрида трамвай линиялари қурилиши лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Самарқанддаги трамвай йўлининг Темир йўл вокзали ҳудудидан «Сиёб» деҳқон бозоригача йўналишида қурилиш ишлари амалга оширилиши белгиланганлиги ҳамда шаҳар ҳокимининг 2017 йил 21 июндаги «Самарқанд шаҳридаги иккинчи босқич трамвай линияси қурилиши муносабати билан Рудакий кўчасида жойлашган турар жой биноларни бузишга рухсат бериш тўғрисида»ги қарорини асос сифатида келтирган.

    «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Капитал қурилиш дирекцияси бошлиғи ўринбосари А.Қодировнинг Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти сўровига жавобан 2022 йил 5 апрелда берган маълумотига кўра, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Йўл хўжалиги бошқармаси Самарқанд шаҳридаги трамвай линияси қурилишида бош пудратчи сифатида иштирок этган. Қурилиш 2018 йилда тугалланган бўлиб, ишчи гуруҳ далолатномаси тасдиқланган ва фойдаланишга топширилган.

    Жавоб хатига илова қилинган далолатномадан маълум бўлишича, трамвай линияни қуриш ишлари аллақачон тугалланган бўлиб, объектни давлат қабул ҳайъатига топшириш 2018 йилнинг 26 февралида амалга оширилган. Узунлиги 11,4 км трамвай линияси ҳам тўлиқ қуриб битказилган. Шунингдек, шаҳар ҳокимининг 2017 йил 21 июндаги қарорида ҳам на Шаҳзод Рашидов исмини ва на «Истиқбол» кўчаси номини ўқиш мумкин. Шу сабаб судьянинг ўша пайтдаги қарори бекор қилиниб, ҳолат қайта кўриб чиқилмоқда.

    Мазкур ҳолатга муносабат билдирган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари тадбиркорнинг бузиб ташланган мулки ўрнида Рудакий ҳайкали қад ростлашини айтмоқда.

    «Вилоят ҳокимлиги Тожик маданий маркази вакиллари, олимлар ва жамоатчи фаоллар билан маслаҳатлашган ҳолда кўча бошида форс-тожик адабиётининг асосчиси Рудакий ҳайкалини ўрнатиш ташаббусини илгари сурди. Мазкур қурилиш учун вилоят ҳокимлиги инжиниринг компанияси назорати остида ‘Yakhyayev proekt servis’ МЧЖ томонидан лойиҳа ҳам ишлаб чиқилди. Лойиҳа шаҳарсозлик кенгашида кенгаш аъзолари томонидан муҳокама этилиб, тасдиқланди. Ҳомийлик маблағлари эвазига қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Қурилиш ости майдони билан боғлиқ масала эса суд тартибида кўриб чиқилган ва қарор асосида ижро ҳаракати масъул идора томонидан амалга оширилган. Суд қарорда кўрсатилган маблағ ажратилиб бўлингач, қурилиш бошланган», — дейди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Манучеҳр Мирзаев.

    Манучеҳр Мирзаев берган маълумот «Истиқбол» кўчасидаги 2-А уйнинг бузилиши Самарқандда трамвай қурилиши эмас балки вилоят ҳокимлиги томонидан илгари сурилган Рудакий ҳайкали сабаб бузилган бўлиши мумкин деган тахминни юзага келтиради. Бироқ, вилоят ҳокимлиги инжиниринг компанияси директори А.Элмуродов мазкур қурилишга инжиниринг компаниясининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, «Yakhyayev proekt servis» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага ҳам уларнинг дахли йўқлигини айтаётгани яна чалкашликларга олиб келади.

    Ўзбошимчалик билан бузилган мулк эгасининг отаси — тадбиркор Шокир Рашидовнинг билдиришича, у оилавий мулкининг ноқонуний бузиб ташланганлиги бўйича 2022 йилнинг февралида Самарқандга ташриф буюрган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга арз қилмоқчи бўлган. Аммо ушбу масаланинг қонуний тўхтамга келишига умид қилиб, шикоят қилмаган.

    «Ноқонуний бузилган мулким бўйича президентга тадбиркорлар учрашуви давомида арз қилмадим ва бундан пушаймонман. Президентдан бошқа ҳеч ким бизга ёрдам бермаяпти ва тадбиркорлар учун жон куйдирадиган бошқа одамни кўрмадим», — дейди Шокир Рашидов.

    Шокир Рашидовнинг билдиришича, у мазкур масала юзасидан Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқовага ҳам мурожаат қилган. Аммо натижа йўқ.

    13.04.2022, 15:57   Изоҳ (0)   27854
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Электр энергияси қайси вилоятларда энг кўп истеъмол қилинаётгани маълум бўлди

    13.04.2022, 15:34

    Ўзбекистонда ЙПХ ходимидан дислокацияни сўраш талаби бекор қилинди

    13.04.2022, 15:22

    Ўзбекистон дунёнинг 15 та энг ҳавоси ифлосланган мамлакатлари рўйхатига киритилди

    13.04.2022, 15:07

    «Воқеа жойида беш ёшли яна бир бола бўлган». Бухорода «Махсустранс» остида қолиб, вафот этганлар воқеаси бўйича қўшимча маълумот берилди

    13.04.2022, 14:27

    Ўзбекистонда олд ўриндиқда ўтирган йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиши шарт бўлади

    13.04.2022, 14:13

    Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    13.04.2022, 13:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эквадорда машҳур жиноий тўда раҳбари “Фито” қўлга олинди

    Дунё | 26 июн, 18:30

    Косондаги боғчада 2,5 ёшли қиз вафот этгани юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

    Ўзбекистон | 26 июн, 18:20

    Бейонсе Парижда бир концертда учта рекордни ўрнатди

    Мусиқа | 26 июн, 18:10

    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

    Реклама | 26 июн, 18:00

    Инсоният тарихидаги энг қисқа кунлар 2025 йилнинг ёзида кузатилиши прогноз қилинди

    Коинот | 26 июн, 17:55

    Антарктидада сирли радиотўлқин сигналлари аниқланди

    Дунё | 26 июн, 17:41

    АҚШда ит катталигидаги янги динозавр тури топилди (фото)

    Дунё | 26 июн, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.