Тошкент шаҳрида божхоначилар қалбаки валюталар савдосига чек қўйди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда қалбаки пул, қимматли қоғозларни тайёрлаш ва улар билан муомала қилишнинг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилган.
Натижада Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 3 нафар шахс олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқарога қалбаки 6 минг 900 долларни ноқонуний тарзда сотаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)