Футбол бўйича Ўзбекистон ёллар терма жамоаси 9 апрель тунида АҚШ терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этди.
Колумбус шаҳрида (Огайо штати) кечган баҳсда мезбонлар 9:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Америкаликлар сафида София Смит ҳет-трик қайд этган бўлса, Энди Сулливан, Меллори Пуж, Катерина Макарио, Жейлин Ҳоуэлл, Эшли Ҳетч ва Эшли Санчес бир мартадан ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Ўзбекистонликлар сафидаги ягона голга Азиза Норбоева муаллиф бўлди.
Терма жамоалар 12 апрель куни яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ўйин Пенсильвания штатининг Филаделфия шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, АҚШ аёллар терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ва ФИФА рейтинги етакчиси ҳисобланади.
Ўртоқлик ўйини
9 апрель, шанба
АҚШ — Ўзбекистон 9:1
Голлар: 1:0 – 26 Энди Сулливан, 2:0 – 27 Меллори Пуж, 3:0 – 33 София Смит, 4:0 – 35 София Смит, 5:0 – 46 Катерина Макарио, 6:0 – 57 София Смит, 7:0 – 64 Жейлин Ҳоуэлл, 7:1 – 70 Азиза Норбоева, 8:1 – 86 Эшли Ҳетч, 9:1 – 90 Эшли Санчес.Ўзбекистон: Тиловова, Зарипова, Тожиддинова, Ирисбоева, Турдалиева, Панжиева, Аблякимова, Зарибоева, Қудратова, Норбоева, Ҳабибуллаева.
Захира: Саидова, Узганова, Набиева, Қўчқорова, Зайниддинова, Эргашева, Мирзаёрова, Такабоева, Воҳидова, Жўрабоева, Камолтоева, Ҳусниддинова.
Изоҳ (0)