Муса Жаманбоев Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров бу борадаги тегишли фармонни имзолаган.
Муса Жаманбоев бунгача давлат раҳбарининг протокол хизмати раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг декабридан буён Қирғизистон элчихонасига раҳбарлик қилган Ибраҳим Жунусов 2021 йил декабрида лавозимдан олинган эди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 апрель куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилганди. Мулоқот давомида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини илгари суришга, шу жумладан, Ўзбекистон—Қирғизистон тараққиёт жамғармаси фаолиятини бошлаш, Қамбарота 1-гидроэлектр станцияси ва Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича инфратузилмавий лойиҳаларни жадаллаштириш, саноат кооперациясини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратган.
Изоҳ (0)