• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда март ойидаги ёғингарчилик мевали дарахтлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қанча зарар келтиргани маълум қилинди

    2022 йил март ойида Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво оқимининг кириб келиши оқибатида ҳароратнинг кескин пасайиши ҳамда ёғингарчилик кўп кузатилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари томонидан ноқулай об-ҳаво шароитининг таъсирига оид дастлабки ўрганиш натижалари маълум қилинди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Унга кўра, совуқ ҳаво ва ёғингарчиликлар айрим ҳудудларда мевали боғларнинг куртак новдаларига қисман салбий таъсир кўрсатган. Мамлакатдаги узумзорлар, эртаки экилган картошка ва сабзавот экинларига эса совуқ таъсир этмагани аниқланган.

    Вилоятлар кесимида олинган маълумотлар таҳлили қуйидагича:

    • Фарғона водийсида ўрикнинг эртапишар навлари Андижон вилоятида 19 фоиз, Наманганда 10 фоиз ва Фарғонада 18 фоиз, гилоснинг эртапишар навлари Наманганда 2,4 фоиз, бодомнинг эртапишар навлари Андижонда 17 фоиз, Наманганда 19 фоиз ва Фарғонада 23 фоиз;
    • Жанубий ҳудудларда, хусусан, Қашқадарё вилоятида гилоснинг эртапишар навлари 9 фоиз, шафтолининг эртапишар навлари 9 фоиз, олхўрининг эртапишар навлари 15 фоиз, бодомнинг эртапишар навлари 18 фоиз;
    • Марказий ҳудудларда ўрикнинг эртапишар навлари Бухоро вилоятида 6,7 фоиз, Жиззахда 17 фоиз, Навоийда 19 фоиз, Самарқандда 10 фоиз, Сирдарёда 17 фоиз ва Тошкентда 10 фоиз, гилоснинг эртапишар навлари Навоийда 6,5 фоиз ва Тошкентда 2,4 фоиз, шафтолининг эртапишар навлари Навоийда 8 фоиз ва Самарқандда 5 фоиз, олхўрининг эртапишар навлари Сирдарёда 3 фоиз ҳосилли майдонга нисбатан зарарланган.
    Шимолий ҳудудлар Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида ушбу мевали дарахтлар зарарланмаган.

    Эслатиб ўтамиз, баҳор ойларида Ўзбекистон ҳудудига кириб келган совуқ ҳаво ҳарорати таъсиридан қишлоқ хўжалиги экинлари, мевали боғлар ва узумзорларни асраш мақсадида қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хожаев бошчилигида тун-у кун ишлайдиган Республика штаби ҳамда ҳудудий штаблар ташкил қилинган.

    Ишчи гуруҳлар серёғин, мураккаб об-ҳаво шароитида ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олиб, баҳорги дала ишларини ва ғалла майдонларида агротехник тадбирларни ўтказиш, қишлоқ хўжалиги экинларини нам ва совуқ ҳаво ҳарорати таъсиридан асраш бўйича туманлар ҳудудларида фермер ва деҳқон хўжаликлари иштирокида кўргазмали семинарлар ташкил этган.

    Март ойининг 3 декадасида республикада мавжуд 338 минг гектар (248 минг гектар фермер хўжаликларида, 90 минг гектар аҳоли томорқасида) мевали боғларнинг (ўрик, шафтоли, бодом, олча) 77 минг гектари (22 фоизи) гуллаган ҳамда 182 минг гектар узумзорларнинг (130 минг гектар фермер хўжаликларида, 52 минг гектар аҳолида) 42 минг гектари (23 фоизи) тупроқдан очилиб, куртаклаган эди. Ушбу боғ ва узумзорларни совуқдан асраш мақсадида ҳудудларда ҳаво ҳарорати +2 даража Цельсийдан паст бўлган жойларда 17 мартдан 23 мартга қадар 74,4 минг гектар мевали боғ ва узумзорларга сув қўйилган, 117,4 минг гектарида хашак, похол, шох-шаббалардан тайёрланган уюмлар тўпланиб тутатилган. Бундан ташқари, 8 404 гектар боғларда гуллаш фазасини кечиктириш учун махсус препаратлар билан ишлов берилган.

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Эртаки сабзавот ва картошка майдонларида илиқ ҳароратни ушлаб туриш учун 22 мартдан 23 мартга ўтар кечаси 2,1 минг гектар майдонга сув қўйилган, шох-шабба уюмлари тўпланиб тутатилган. Шунингдек, 20,7 минг гектар қишлоқ хўжалиги экинлари енгил суғорилди, 5,4 минг гектар майдонга плёнка ёпилган, 16,1 минг гектар дала четларида хашак уюмлари тутатилган.

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    «Рақамлардан кўриш мумкинки, бу йил намгарчил ҳаводан асосан ўрик зарарланган. Зарарланиш 20 фоизгача. Ўтган йилдаги каби кўп эмас. Ўтган йили ўрик дарахти ҳосили аномал совуқлардан марказий ва жанубий вилоятларда 80 фоизгача йўқотилган эди. Рақамлар Гидрометеорология хизмати маркази томонидан тақдим этилган, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўтган йили зарарланиш миқдорини очиқламаган», — деб ёзади «Ўзгидромет» етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов.

    Мавзуга доир: 

    • «Ўзгидромет» 2021 йилда иқлим ўзгаришларининг салбий таъсирини камайтиришга 2,4 млрд сўм ажратган
    • Бухорода қиймати 1 млн долларлик метеорологик радиолокатор кузатув станцияси фаолият бошлади

    07.04.2022, 10:19   Изоҳ (0)   23908
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанддаги машина-трактор паркида ёнғин чиқди (видео)

    07.04.2022, 09:04

    Бекзод Мирзааҳмедов МИБ Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

    07.04.2022, 07:53

    Ўзбекистон 2 ойда 4,2 млн долларлик гилам экспорт қилди

    07.04.2022, 07:37

    Фарғонада сув идораси раҳбари ва бошқа мансабдор шахслар 720 млн сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилгани аниқланди

    07.04.2022, 07:05

    Рамазонда кучайтирилган хавфсизлик, қор билан қопланган Москва, масжидда дам олаётган рўзадорлар. 6 апрель суратлари

    06.04.2022, 23:58

    Ўзбекистонда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозими жорий этилди

    06.04.2022, 23:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    iPhone 17’нинг экрани бошқа моделларникидан ёмонроқ бўлиши айтилмоқда

    Гаджетлар | 4 июн, 18:50

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    Дунё | 4 июн, 18:49

    Ўзбекистонда чиқинди тозалаш хизматларидан қанча тушум бўлгани очиқланди

    Ўзбекистон | 4 июн, 18:30

    Англияда уйдан қочиб кетган тошбақа 1 йил ичида атиги 1,5 км масофани босиб ўтди

    Қўзиқорин | 4 июн, 18:15

    Аҳолининг 11 фоиздан ортиғи пенсионер: Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4,2 млн нафарга етди

    Иқтисодиёт | 4 июн, 18:02

    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

    Реклама | 4 июн, 18:00

    Самарқандда 19 нафар ҳоким ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди 

    Ўзбекистон | 4 июн, 17:53

    Монако маликаси давлат хазинасидаги маблағларни таъмирлаш ва қимматбаҳо мебелларга сарфлагани ортидан мамлакатда катта жанжал бошланди

    Лайфстайл | 4 июн, 17:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.