• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Akfa Group ва Artel туғма юрак нуқсони бўлган қирқ нафар боланинг операциясини молиялаштиради

    Муборак Рамазон ойида «Сен Яшайсан!» хайрия акцияси доирасида Akfa Group компанияси Artel ва Akfa Medline компаниялари билан биргаликда, оғир туғма юрак нуқсони билан оғриган, 15 ёшгача бўлган 40 нафар болани операция қилиш ташаббуси билан чиқди.

    Анъанага кўра, тўрт йилдан буён Akfa Medline клиникаси барча муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиб, кам таъминланган оилалар учун хайрия ёрдамларини ташкил этиб келмоқда.

    Статистик маълумотларга кўра, ҳар янги туғилган 100 чақалоқдан бири туғма юрак нуқсонлари билан туғилади. Туғма юрак касаллиги беморларда ҳаётий орган тузилишида анатомик нуқсонлар мавжуд бўлган касалликлар гуруҳидир.

    Маълумки, бутун дунёда ушбу касаллик 1 ёшгача бўлган болалар ўлимининг энг катта тарқалган сабабларидан бири ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолда, Akfa Group компанияси Akfa Medline ва Artel компаниялари билан биргаликда туғма юрак нуқсонлари билан оғриган болаларга ёрдам бериш истагини билдирди:

    «Akfa Group ижтимоий масъулиятга эга компания сифатида болалардаги туғма юрак нуқсонлари мавзусини эътибордан четда қолдира олмади. Биз улар учун энг бахтли воқеалардан бири — фарзанд кўриш билан биргаликда, унинг жиддий касаллиги сабабли қийин вазиятга тушиб қолган оилалар борлигидан хабардормиз. Шу боис, муборак Рамазон ойида туғма юрак хасталиги билан оғриган кичик беморларга шифо топиш имкониятини беришга қарор қилдик. ‘Сен Яшайсан!’ хайрия акциясида Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги оилалар иштирок этиши мумкин. Бунда туғма юрак нуқсони бўлган болалар кўрикдан ўтказилади, шундан сўнг кардиожарроҳлар Akfa Medline’да операция санаси ва вақтини белгилайдилар», — дейди холдинг бош директори Камрон Ғуломов.

    Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, мамлакатимизда ҳар йили 7—8 минг нафар туғма юрак ҳасталиги билан касалланган болалар дунёга келади. Улардан 5000 га яқини жарроҳлик хизматига муҳтож бўлиб, мамлакат бўйлаб йилига 2000—3000 нафар болалар операция қилинади.

    «Ўзбекистонда ҳар бир кардиожарроҳ ҳам юрак-қон томир касалликлари билан оғриган янги туғилган чақалоқларни операция қилишни ўз зиммасига олмайди. Катта томирларнинг транспозицияси, чап бўлимларнинг гипопластик синдроми, ўпка томирларининг умумий аномал дренажи (уланиш), аорта ёйининг узилиши ва бошқалар каби танқидий нуқсонлар мавжуд. Уларнинг барчаси шошилинч юрак операциясини талаб қилади. Биз Akfa Medline компаниясида 4 йил давомида изоляция қилинган оддий нуқсонлари ва ҳам комбинацияланган (мураккаб) патологиялари бўлган, юрак-қон томир касалликлари билан оғриган болалар учун деярли барча турдаги операцияларни бажариб келмоқдамиз. Биз эндоваскуляр жарроҳлик билан ҳам шуғулланамиз. Бу кесиксиз операциялар», — дейди Akfa Medline болалар кардиожарроҳлиги бўлими мудири Жамшид Пирназаров.

    Кардиожарроҳлар амалиёти шуни кўрсатадики, юрак-қон томир касалликлари билан оғриган болаларда операцияларнинг 99 фоизи муваффақиятли ўтади. Операциядан кейин улар оддий болалардан фарқ қилмай фаол, тўлақонли ҳаёт кечиради. Шифокорлар операция қилинганларнинг атиги 1 фоизида жисмоний фаолиятга чекловлар белгилайди.

    «Бизнинг клиникада турли касалликларнинг замонавий даволаш усуллари қўлланилади, туғма юрак касалликларини даволаш ҳам бундан мустасно эмас. Анъанага кўра, операциялар очиқ усулда амалга оширилади, аммо биз эндоваскуляр даволашни ҳам фаол равишда қўллаймиз — қоринча септал нуқсонини кесмаларсиз ёпишни амалга оширамиз. Бундай операциядан сўнг беморлар эртаси куни уйига кетишлари мумкин. Аммо очиқ усул билан бўлса, операция қилинган кун интенсив терапияда, кейин яна 5—6 кун шифокорлар назорати остида бўлимда ўтказилади. ‘Сен Яшайсан!’ акцияси доирасида биз асосан эндоваскуляр операцияларга эътибор қаратамиз», — дейди Akfa Medline кардиожарроҳи Асқар Собиров.

    Клиника мутахассислари болалар юрагига шифо бериш билан болаларга бахтли келажак қуриш, ота-оналарга умид ва ҳаёт мазмунини қайтариш имконини бермоқда.

    Туғма юрак нуқсони бўлган болалар хайрия акциясида иштирок этиши учун қуйидаги телефон рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: 1141 ёки +99871 203 30 03.

    Манзил: Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли, 5А

    «Беруний» метро бекати

    www.akfamedline.uz

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    06.04.2022, 18:00   Изоҳ (0)   24775
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Миллий ўйинлар, замонавий уйлар, тотли ширинликлар — Xon Saroy’да баҳор сайли қандай ўтди?

    06.04.2022, 15:00

    Dream City: Boulevard юқори тоифали турар жой мажмуасида яшашнинг афзалликлари

    06.04.2022, 12:00

    2021 йилда «Ўзбекинвест» халқаро суғурта бозорида операциялар ҳажмини 3 баравар оширди

    06.04.2022, 09:00

    ОКМКда биринчи чорак муваффақиятли якунланди

    05.04.2022, 18:00

    У қандай ишлайди? Hyundai Auto Asia Trade-in хизматини ишга туширди

    05.04.2022, 15:00

    Сизга карьер учун сифатли махсус техника керакми?

    05.04.2022, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.