Самарқанд вилояти, Самарқанд туманидаги «Дўстлик» болалар соғломлаштириш оромгоҳи кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот изоҳида ёзилишича, оромгоҳ 1 қаватли бинолар ва 20 та хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони 4,28 гектар. Бинонинг умумий майдони — 4447 квадрат метр. Оромгоҳда газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган оромгоҳнинг бошланғич баҳоси — 9,53 млрд сўм. Аризалар 14 апрель 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкент шаҳридаги ҳовли МИБ томонидан 1,6 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)