Ралф Рангник Луи ван Галнинг «Манчестер Юнайтед» борасидаги танқидларига жавоб қайтарди.
«Исталган бой инсон ёки компания клубни сотиб олса, бу тадбиркорлик бўлиши оддий ҳол. Бунда ёмон нарса кўрмаяпман.
Луи тажрибали мураббий, унинг ўзи ушбу жамоа билан шартнома имзолаган. Агар у шундай фикрда экан, битим тузишдан аввалроқ бу ҳақида ўйлаши керак эди», — дейди Рангник.
Аввалроқ Нидерландия терма жамоаси устози «Манчестер Юнайтед»ни тижорий клуб деб атаб, «Аякс» мураббийи Эрик тен Ҳагга у ерга ўтмасликни маслаҳат берган эди.
Ван Гал 2014 йилдан 2016 йилгача манкунианликлар бош мураббийи бўлган. Нидерландиялик мутахассис қўл остида «қизил иблислар» Англия Кубогида зафар қучган. АПЛда эса мавсумни тўртинчи ва бешинчи ўринда якунлаган.
«Манчестер Юнайтед» 2021/22 йилги мавсум АПЛда 50 очко билан 6-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)