Абдулазиз Аққулов Ўзбекистоннинг БААдаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда Telegram’даги «Нигоҳ» канали.
Аввалги элчи Бахтиёр Ибрагимов 2020 йилнинг февралида ТИВ Иқтисодий дипломатия департаменти директори лавозимига тайинланган эди.
Маълумот учун, Абдулазиз Аққулов 1985 йилда туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратура босқичини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2005 йилда «Ўзстандарт» агентлигида мутахассис лавозимидан бошлаган. 2006—2017 йилларда «Ўзбектуризм» миллий компаниясида турли лавозимларда ишлаган.
2017—2018 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, 2018 йилда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари, 2018—2020 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси, 2020—2021 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар 2021 йил 9 апрелидан буён Туризм ва спорт вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)