2022 йилнинг март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,5 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 10,5 фоизга етди.
2022 йилнинг март ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 2,5 фоизга ошди.
Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари 1,1 фоиз ва аҳолига пуллик хизматлар 0,4 фоизга кўтарилди.
Истеъмол секторидаги инфляция йил бошидан бери илк бор 1 фоиздан ошди. Ушбу секторда март ойидаги инфляция 2020 йилнинг декабридан бери энг баланд кўрсаткичга етди. Ўшанда истеъмол секторидаги товар ва хизматлар аввалги ойга нисбатан 2,4 фоизга қимматлашган эди.
Ўтган йилнинг апрелида ҳам ушбу сектордаги инфляция 1,5 фоизни ташкил қилган эди.
Аввалроқ Ўзбекистонда расмий инфляция февраль ойида ҳам 1 фоиздан ошмагани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)