• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Ё давлат пропагандаси учун ишлаш, ё соҳани ўзгартириш» — Россия ОТМларидаги журналистика факультетлари талабалари билан суҳбат

    Украинада уруш бошланиши ортидан Россияда сўнгги бир ой ичида деярли бирорта ҳам мустақил ОАВ қолмади. Мамлакатда ҳарбий цензура кучга кирди. Эндиликда ҳукуматнинг расмий манбалари позициясига зид бўлган ҳар қандай маълумотни тарқатиш тақиқланади. Meduza талабалар билан олий таълим муассасаларида урушга нисбатан қандай кайфият ҳукм сураётгани ва улар ўз келажагини журналистика билан боғлай олиши ёки йўқлиги ҳақида суҳбатлашди. «Дарё» шу суҳбатни ўзбек тилига ўгирди.

    Москва давлат университетининг асосий биноси

    Москва давлат университетининг асосий биноси
    Фото: Сергей Савостянов / «ТАСС»

    Сув қуйгандек жимжит

    Санкт-Петербург давлат университети «журналистика» ўқув дастури тингловчиси Яна шундай дейди:
    Дарсларда уруш мавзуси деярли тилга олинмайди. Ўқитувчи халқаро гуманитар ҳуқуқ бўйича элективда курсдошларимизга Путин мурожаатини кўрсатган бўлса-да, курс учун умумий бўлган фанларда бу мавзу кўтарилмайди. Умуман, ҳукуматга содиқ ўқитувчилар бу ҳақида фикр билдириб, урушнинг Россия учун ижобий аҳамиятини ҳақида сўзламоқда. Мухолиф фикрли ўқитувчилар эса шама қилишлар билан чекланмоқда ёки сукут сақламоқда.
    Урал федерал университети талабаси Матвей (исми ўзгартирилган) ҳам шунга ўхшаш фикр билдиради:
    Биз баъзи дарсларда мақолалар устида фикрлашамиз, сўнгги янгиликларни таҳлил қиламиз ёки ўзимиз бирор нима ёзамиз. Илгари, масалан, «Биринчи канал» репортажларида қандай воқеа ёритилишидан қатъи назар, у ерда кетаётган пропагандани муҳокама қилишимиз мумкин эди: митингларни, Украинани. Мухолифат вакилларининг сўнгги интервьюларини томоша қилардик. Энди эса бир ойдан бери жимлик. Коронавирус ва Пекин Олимпиадаси ҳақидаги материалларни таҳлил қиляпмиз — янгиликлар худди 24 февралда тугаб қолгандек.
    Югорск давлат университети талабаси Алёнанинг (исми ўзгартирилган) айтишича, амалий машғулотларда талабалар Ханти-Манси автоном округидаги кундалик янгиликларни таҳлил қилиб, кўнгиллилар ҳақидаги матнлар борасида фикрлашиб, журналистика тарихини ўрганмоқда. Алёна ўқитувчининг уруш мавзусига қандай тўхталиб ўтгани ҳақида шундай эслайди:
    Бир куни дарсда материал ортиқча юкламалардан холи бўлиши учун таҳлилий матн қанча тезис ва фикрлардан иборат бўлиши кераклигини муҳокама қилдик. Ўқитувчи доскага «Уруш» деб ёзиб, уруш ҳар доим фожиа эканлигини, уни асоссиз баҳоналар билан оқлаб бўлмаслигини айтди. Лекин мавзуга кенгроқ тўхталмади.
    Алёнанинг айтишича, дарс пайтида суҳбат урушга қадалса, ўқитувчилар мавзуни ўзгартиришга ҳаракат қилади. «Ҳа, ачинарли ҳол, тез орада тугайди деган умиддамиз», — дейди улар. Ҳеч қайси тарафнинг ёнини олмайди, ҳеч қандай фикрни мажбуран сингдирмайди, лекин «қайғурманг, баҳонада қишлоқ хўжалигини ривожлантириб оламиз» қабилидаги «некбин» фикрларни билдиради.

    Матвей исмли журфак талабаси Урал федерал университетида ҳам вазият худди шундай эканлигини таъкидлайди:

    Санкцияларни тинч ва турли позициялардан туриб муҳокама қиляпмиз. Суҳбат уруш мавзусига бурилиши биланоқ, ўқитувчилар саросимага тушиб, «муҳокаманинг асосий ғоясидан чалғимасликни» сўрайди.
    Санкт-Петербург давлат университети талабаси Янанинг айтишича, талабаларнинг ўзи ҳам бу мавзуни очмайди:
    Гуруҳдош қизларимиздан бири устоздан юз бераётган воқеаларни қаердан билиши ҳақида сўради. Устоз «Интерфакс» ва «Коммерсантъ»ни ўқишини айтди. Бу мавзу бошқа кўтарилмади. Ҳеч ким баҳслашишни, низо чиқаришни истамайди, ўқитувчилардан ҳам бўлаётган воқеани муҳокама қилиш ташаббуси чиқмайди. Талабалар қандай позицияда эканлигини аниқ биладиган ўқитувчилар билан эса гаплашишга ҳожат йўқ — «ҳамма билиб турибди».
    Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг халқаро журналистика факультети талабаси Фаина (исми ўзгартирилган) университетда муроса бузилмаслиги учун уруш мавзусига норасмий тақиқ қўйилганини тахмин қилмоқда:
    Ўқитувчилар ишдан олиниб, уларнинг ўрнига ҳақиқий одамхўрлар келишини ҳеч ким истамайди. Шу сабабли фикрни тўғридан-тўғри ифодаламаймиз: кўпроқ пропагандага оид эски ҳолатларни муҳокама қиламиз, бугунги кунни эслатувчи тарихий воқеалар ҳақида гаплашамиз.

    «Ҳозирча четлаб ўтишяпти»

    Югорск давлат университети талабаси Алёнанинг айтишига қараганда, университет раҳбарияти негадир бошқа факультетлардан фарқли равишда журналистика факультети талабаларига босим ўтказмаган:
    Бошқа йўналишдаги талабалар билан сохта маълумотларни тарқатиш ва бунинг учун жавобгарлик тўғрисида профилактик суҳбатлар ўтказилди. Университетнинг расмий гуруҳларида ва суҳбатларда ҳукумат томонидан уюштирилган тадбирга таклиф қилишди. Йиғилишда гуруҳ сардорлари ижтимоий тармоқларда ҳеч нима ёзмаслик ва умуман ўқишдан ҳайдалиш хавфи остида қолмаслик ҳақида огоҳлантирилди. Уруш бошланганидан бери сукунат ҳукм сурмоқда. Техник жиҳатдан кул ранг зонадамиз: бизни тўғридан-тўғри огоҳлантиришмади, муҳокама қилишга йиғилмадик. Лекин талабалар уруш ва санкциялар ҳақида фақат ўзаро суҳбатлашмоқда.
    Meduza билан суҳбатлашган бошқа талабалар ҳам университетда ўтказиладиган ахборот хавфсизлиги бўйича маърузаларга таклиф қилинмаганини айтади. Талабалар администрация «журналистлар билан ўчакишишдан қўрқади» дея тахмин қилмоқда. Санкт-Петербург давлат университети талабаси Яна шундай дейди:
    Яқинда университетимизда Украина тарихи бўйича алоҳида онлайн курс яратилди. Асосчиларнинг фикрига кўра, у Украина қандай қилиб «миллий афсоналарга қурбон қилингани» ҳақида. Курс дастурида у сиёсатшунослик, халқаро муносабатлар, журналистика, ҳуқуқ ва бошқа бир нечта факультетлар учун мўлжаллангани айтилган. Асосий маърузачи — халқаро муносабатлар факультети ўқитувчиси Николай Межевич. Дарвоқе, у ижтимоий тармоқларда америкалик журналистнинг Украинада ҳалок бўлганидан хурсандлигини билдириб, «либералнинг жигарини сотиб олишни» таклиф қилган. Лекин у ҳақида талабаларга ҳозирча ҳеч қандай кўрсатма берилмаган, у бизнинг мажбурий дастуримизга киритилмаган. Агар киритилса, бунга ҳайрон қолмайман.
    Баъзи олий ўқув юртларида уруш мавзусига кўз юмилмаяпти. Москва давлат маданият институтининг журналистика факультети талабаси Анна (исми ўзгартирилган) ўқитувчилар «махсус операция»ни очиқчасига танқид қилиб, федерал каналлардаги пропагандани таҳлил қилаётганини айтади:
    Аммо ўқитувчилар биздан эҳтиёткор бўлишни сўрамоқда. Биз уруш даври қонуниятлари остида яшаяпмиз, бу вақтда ҳеч ким инсон ҳуқуқларига риоя қилмайди, шу сабабли ижтимоий тармоқларда нима ёзаётганимизга эътибор бериб, тилимизга эҳтиёт бўлишимиз керак, дейишди. Ижтимоий тармоқлардаги постларимиз кузатиб борилади: ҳар ҳолда, деканимиз (Юрий Кот) ҳукуматпараст, у аллақачон федерал каналларда ва YouTube’да «махсус операция» ҳақида бир қанча чиқишлар қилди. Фақат Twitter’да ўйлаганимни айта оламан — ҳали у ерга деканат қадами етмади.
    Москва давлат университетининг журналистика факультети ўқитувчилари нафақат урушни танқид қилади, балки дарс жараёнида Россиянинг Украинага бостириб киргани билан боғлиқ журналистик материаллардан ҳам фойдаланади, дейди журналистика факультети талабаси Елена (исми ўзгартирилган):
    Биз Россия ва Украина пропагандасини таҳлил қиламиз. Шу мавзуда доклад тайёрлашимиз мумкин. Балки, ўқитувчилар борасида менинг омадим келгандир — бошқа гуруҳларда қандай аҳвол эканлигини билмайман. Семинарларда маърузалардан кўра эркинроқмиз: семинарлар торроқ доирада ўтгани учундир, эҳтимол. Курс бўлиб ўтиладиган маърузаларда ўқитувчилар уруш ҳақида гапирмайди.
    Аммо Еленанинг сўзларига кўра, университет ОАВида уруш мавзуси кўтарилмайди, у ердаги мақолаларни талабаларнинг ўзи ёзади (ўқитувчилар назорати остида — Meduza изоҳи). Талабаларга уруш ҳақида ёзиш, Россиянинг ҳаракатларини «Уруш» деб аташ, Россияга қарши санкциялар ва иқтисодий инқироз ҳақида материаллар тайёрлаш тақиқланади. Елена шундай дейди:
    Ўқитувчилар шунга мажбур бўлаётганини тушунаман. Бу уларнинг шахсий ташаббуси бўлмаса керак, ҳар ҳолда.
    24 февраль куни «Холод» нашри Москва давлат университети сиёсий ва ижтимоий журналистика модулларини бирлаштиргани ҳақида хабар берди. Талабаларга ижтимоий ва сиёсий журналистика бир-биридан ажралмас эканлиги тушунтирилиб, цензура бўлмаслигига ваъда беришган. Елена бу ҳақида шундай эслайди:
    Бизга буни ўқитувчилар айтди. Бошқа маълумот йўқ, дастур номаълум, у қандай модуль бўлишини ҳеч ким билмайди. Нега улар тўсатдан бу қарорга келгани қизиқ, йил ўртасида шошилинч равишда бундай қилаётгани шубҳа уйғотади.
    Москва давлат университети матбуот хизмати «Коммерсантъ» журналистларига бу қарорни «оптималлаштириш» деб тушунтирган. Олий иқтисодиёт мактаби талабаси Нина (исми ўзгартирилган) шундай дейди:
    Биз уруш ҳақида, Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақида Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ва Жамоатчилик фикри жамғармаси сўровларининг методологияси муаммолари ҳақида хотиржам гаплашамиз. Талабалар урушни «Уруш» деб аташига ўқитувчилар хотиржам қарайди. Тепадагилар бизни диққат билан кузатаётгани, ректорат эса давлат назорати остида эканлиги аниқ. Лекин ҳозирча ҳеч қандай цензурани ҳис қилмадик: ажойиб ўқитувчиларимиз бор. Тўғри, бошқа факультетларга цензура таъсири бўлди. Март ойида, ўқув йили тугашига бир неча ой қолганда, гуманитар фанлар йўналиши талабалари курс иши мавзусини ўзгартиришга мажбур бўлди, чунки улар курс ишида Instagram’даги постларни таҳлил қилган. Instagram эса ҳозир блокда. Лекин бизни истисно қилишди.

    «Касб этикаси ҳақида гапиришдан маъни қолдими ўзи?»

    Ўқитувчилар Роскомнадзор баъзи ОАВларни блоклагани ва цензуранинг бошқа кўринишлари ҳақида талабалар билан муҳокама ўтказишга мойиллиги кўпроқ. Талабаларнинг айтишича, сўнгги бир ой ичида журналистикада содир бўлган воқеалар уларнинг кўпчилигини ҳам довдиратиб қўйган. Жанубий федерал университети талабаси Инна шундай ҳикоя қилади:
    Яқинда бир дарс бўлди, унда касб этикаси ва журналист вазифаси ҳақида гаплашдик. Ўқитувчининг ўзи бу ҳақида гаплашишдан маъни бор ёки йўқлигини тушунолмаётганини айтди. Ахир этика ва касбнинг асосий тамойиллари доирасида фаолият юритадиган барча ОАВлар ёпилди, блокланди, жаримага тортилди. Лекин ҳар эҳтимолга қарши билиб қўйиш керак: вазият бирдан ўзгариб қолиши ҳам мумкин.
    Урал федерал университети талабаси Матвей шундай дейди:
    Баъзи ўқитувчиларимиз давлат ОАВларида ишлайди. Улар сўнгги вақтларда саросимага тушиб қолгани сезиляпти. Бу ўқитувчилар бизга нимани қандай қилиш кераклиги ҳақида йўл-йўриқ кўрсатади, лекин тўғри ишлашнинг ҳеч қандай шартларига ўрин қолмаганини ўзлари ҳам тушунади. Ҳозир улар ҳаммамиз кетишимиз, ёки ўтиришимиз ҳақида кўпроқ ҳазиллашади. Блокланган ОАВни ўқиш учун VPN ўрнатиш кераклигини айтади.
    Талабалар мустақил нашрларда амалиёт ўтай олмаслигидан хавотирда ва ўқитувчиларнинг ҳеч бири ишдан ҳайдалмаслигидан умид қилади. Югорск давлат университети журналистика факультети талабаси Алёнанинг айтишича, минтақадаги ягона мустақил нашр бўлган «Югра ПРО» хавфсизлик кучларининг таҳдиди остида ўз фаолиятини тўхтатган. Энди талабалар давлат ОАВларида амалиёт ўташга мажбур бўлади. Бошқа чора йўқ ахир. Санкт-Петербург давлат университети талабаси Яна шундай эслайди:
    Ўтган йили бир қиз қайта амалиёт ўташга мажбур бўлди. У «Дожд»да амалиёт ўтаган экан, бу нашр «хорижий агент» деб тан олингани учун амалиёти ҳисобга ўтмаган. Биз ҳам ёпиқ ёки блокланган ОАВ журналистлари амалга оширадиган лойиҳаларда амалиёт ўтолмаймиз, деб қўрқаман. Улар ҳам энди талабаларни қабул қилиши даргумон — шусиз ҳам ташвишлари етарли бўлса керак. Тузукроқ нашрда амалиёт ўтамасак, кейин ишга кириш жуда қийин бўлади: одатда талабалар амалиётдан кейин таҳририят билан ҳамкорлик қила бошлайди.
    Яна келажакдан умиди буткул йўқолганини айтиб, бунга шундай изоҳ беради:
    Биз мунтазам кузатиб борган ва ишлашни истаган барча ОАВлар блокланди ё «хорижий агент» деб тан олинди. Ҳатто блокланмаганлар учун ҳам йўл ёпиқ. Мен, масалан, спорт хабарларини етказувчи ОАВда ишламоқчи эдим, лекин бизда спортнинг ўзи қолмади, чунки миллий терма жамоа халқаро мусобақалардан четлаштирилди.
    Олий иқтисодиёт мактаби талабаси Нина (исми ўзгартирилган) талабалар ҳозир саросимага ва тушкунликка тушиб қолганини тан олди. Нина учинчи курсда ўқийди — баъзи гуруҳдошлари аллақачон блокланган ОАВларда ишлай бошлаган, бошқалари реклама, продюсерлик SMM ишлари билан банд, лекин улар ҳам ёппасига ишдан бўшатилган. У ўз фикрини шундай изоҳлайди:
    Авваллари уруш даврида рекламалар бериш этикага тўғри келмасди, лекин ҳозир бунга талаб ҳам йўқ, пул ҳам йўқ. Биринчи навбатда тажрибасиз талабалар ишдан бўшатилади. Кўпчилик ўқишдан совиб қолган. Бизда аввал маънавий иккиланиш бор эди: яхши маош эвазига пропаганда учун ишлаш ёки мустақил ОАВ учун ёзиб, камроқ пул олиш. Энди эса ё пропаганда қилиш, ёки умуман ишламаслик танлови қолди, холос.

    31.03.2022, 14:22   Изоҳ (0)   23191
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.