• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мусиқа

    «Made in India» хити ижрочиси Алиша Чинай: Ҳиндистоннинг поп маликаси бугун нималар билан банд? (видео)

    2022 йил 18 март куни Ҳиндистон поп маликаси 57 ёшга тўлди. Қуйида хонанданинг муваффақият йўли ҳамда бугунги кундаги фаолияти ҳақида сўз боради.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Алиша 1965 йил 18 мартда Аҳмадободда туғилган. Унинг ҳақиқий исми Сужата, лекин у карьера учун Алиша тахаллусини олди. Аслида бу унинг амакиваччасининг исми. Унинг отаси Мадхукар Чинай классик қўшиқчи бўлган. Онаси эса пианино чалган. Ота-она болалигидан қизини қўшиқчи бўлишга тайёрлаган, аммо Алишанинг сўзларига кўра, дадаси уни классик мусиқа билан таништиришга ҳаракат қилган ва у кўпроқ Ғарб мусиқасини ёқтирган. Айниқса, The Beatles ва Барбара Стрейзандни севиб тинглаган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Алиша кино саноатига 19 ёшида кириб келган. У Маҳеш Бҳаттнинг «Туғилиш» (1985) фильмида Кумар Гаурав билан биргаликда актриса сифатида дебют қилиши керак эди, лекин кейинчалик режиссёр фикрини ўзгартирди ва Алиша актёрлик карьераси ўрнига қўшиқчи сифатида фаолиятини бошлади.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Уни мусиқа оламига бастакор Баппи Лаҳири таништирди, у билан бирга 1980 йиллардаги фильмлар учун энг яхши альбомларни чиқариш орқали Болливудда машҳурликка эришди: «Ўйна, ўйна», «Гуру», «Севги, севги, севги», «Коммандо» ва ҳоказо. У 1984 йилда «Тарзаннинг саргузаштлари» фильмида қўшиқчи сифатида дебют қилди ва у учун бешта тарона ёзди. Бир йил ўтгач, у «Сеҳр» деб номланган биринчи альбомини чиқарди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Шундан кейин у кўплаб машҳур муаллифлар билан ишлаган ва поп мусиқа оламида шов-шувларга эришган юлдузга айланди. Унинг Кишор Кумар билан биргаликда ёзилган «Ҳиндистон жаноблари» фильмидаги қўшиғига актриса Шридеви ёмғир остида кўк сарида рақсга тушди ва йилнинг энг оммабоп қўшиғига айланди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    1995 йилда Алиша «Made in India» номли яна бир яккахон альбомини чиқарди, бу унинг шуҳратини мамлакат чегараларидан ташқарига олиб чиқди. Шу билан бирга, хонанда бастакор ва хонанда Ану Маллик билан жиддий келишмовчиликка учради. Алиша уни зўравонлиги учун судга берди, шундан сўнг улар ҳеч қачон бирга ишламасликка қарор қилди. Гарчи баъзилар бу қўшиқчининг альбомини тарғиб қилиш учун шунчаки рекламаси деб таъкидласа-да, Алиша ва Ану 8 йил давомида бирга ишламади.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Бироқ, 2003 йилда улар Шаҳид Капурнинг «У қандай, муҳаббат?» (2003) дебют фильмида бирга ишлаш учун бир жамоага айланди. 2005 йилда «Банти ва Бабли» лойиҳаси учун «Кажра Ре» қўшиғини куйлаган Алиша Чинайнинг карьераси янги чўққига чиқди. Айшвария Рай ва Амитабҳ Баччан иштирокидаги қўшиқ хитга айланди ва Алиша энг яхши аёл қўшиқчи номинациясида ўзининг биринчи ва ягона Filmfare мукофотига сазовор бўлди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Хонанданинг сўзларига кўра, унга бу қўшиқ учун бор-йўғи 15 000 рупий тўланган. Бундан ташқари, Yash Raj Films лицензия ҳуқуқини қўлга киритди ва Алишага ушбу композицияни ўз концертларида ижро этишни тақиқлади. Алиша Болливуддаги бундай вазиятдан шунчалик ҳафсаласи пир бўлганидан интервьюларнинг бирида шундай деди: «Мен фильмлар учун қўшиқ айтишни тўхтатдим. Чунки қўшиқ айтишга оғзимни очишим билан бошқа биров пул ишлаб олмоқда. Ҳиндистон Голливуд этикасига амал қилиши керак. У ерда ижрочиларнинг ҳуқуқлари ҳимояланган. Энди бу ерда ҳамма нарса ўзгаргандагина ҳинд киносида қўшиқ айтганимни эшитасиз».

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Хонанданинг шахсий ҳаётига келсак, 1986 йилда у ўзининг менежери Ражеш Жаверига турмушга чиқди, аммо 9 йилдан кейин уларнинг никоҳи бузилди. Кейинчалик унинг канадалик мусиқачи Ромел Каззуа билан муносабатлари ҳақида миш-мишлар тарқалган бўлса-да, у билан турмуш қурмади ва фарзанди ҳам кўрмади.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Хонанда умри давомида узоқ йўлни босиб ўтган бўлса ҳам ёлғиз ҳаёт кечирмоқда, инглиз тилида қўшиқлар ёзади ва уларга продюсерлик қилади. «Мусиқа аренасига қайтаманми?» дея ўзига ўзи берган саволга хонанда шундай жавоб қайтарди: «Балки. Ҳар 10 йилда мен катта муваффақиятга эришаман. Балки, яна омадим келар».

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Мавзуга доир:

    • Душманлари томонидан заҳарланган, Гиннеснинг рекордлар китобига кирган Ҳиндистон булбули — Лата Мангешкарнинг заҳматли ҳаёт йўли
    • Болливуднинг энг машҳур салбий роллар ижрочиси Живан Кумар ҳаёти: у оилада 24-фарзанд бўлган (фото)
    • «Зита ва Гита» фильмидаги актёр Рупеш Кумарнинг тақдири қандай кечди? (фото)

    31.03.2022, 15:59   Изоҳ (0)   48640
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болливуд қироли Шоҳрух Хоннинг кинодаги «овози» — Удит Нараяннинг муваффақият ва ҳаёт йўли (фото)

    29.03.2022, 19:56

    Душманлари томонидан заҳарланган, Гиннеснинг рекордлар китобига кирган Ҳиндистон булбули — Лата Мангешкарнинг заҳматли ҳаёт йўли

    02.03.2022, 14:41

    Афсонага айланган ливерпуллик оддий йигитлар: ХХ асрнинг энг машҳур рок гуруҳи — Битлз тарихи

    22.02.2022, 07:31

    «Муаллифлик ҳуқуқини талаб қилганимда мен миллионер бўлиб кетардим». Юлдуз Усмонова «Хаста бўлма» билан боғлиқ можаролардан сўнг қўшиққа янги шеър ёзди (видео)

    21.01.2022, 21:44

    «Ижодда виждонимдан бошқанинг олдида ҳисобдор эмасман». Ижод ва илҳом кунида ўзбекистонлик ёш ижодкорлар билан суҳбат

    18.01.2022, 17:10

    Baby Shark болалар қўшиғи YouTube’да 10 млрд марта кўрилган биринчи видео бўлди

    15.01.2022, 11:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ генерали Украина урушда ютиши мумкинлигини айтди

    Дунё | 25 июн, 10:19

    Фильмларда бошқа кино юлдузларини гавдалантирган замонавий актрисалар

    Лайфстайл | 25 июн, 09:58

    Хитойда пора олган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

    Дунё | 25 июн, 09:53

    Жазирамада ёқимсиз ҳидлардан қутулишга ёрдам берадиган 7 та лайфҳак

    Лайфстайл | 25 июн, 09:47

    “Эронга қарши уруш ҳали тугамаган” — исроиллик генерал

    Дунё | 25 июн, 09:32

    Исроил ҳужумида 80 дан ортиқ ғазолик ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 25 июн, 08:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.