БМТ тинчликпарварлар миссиясининг саккиз нафар аъзоси Конго Демократик Республикасида Покистон вертолётининг қулаши оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар беради Deutsche Welle.
Конго Демократик Республикаси Қуролли кучларининг маълум қилишича, вертолёт мамлакат шарқидаги исёнчилар томонидан уриб туширилган. Шимолий Киву вилоятининг ҳарбий губернатори Силвена Экенгенинг сўзларига таъкидлашича, вертолёт «М23» исёнчилар гуруҳи томонидан назорат қилинувчи ҳудудга қулаган.
БМТ тинчликпарвар миссияси MONUSCO вертолёт экипажи Цансю узра, жануби-шарқий Руцҳурудан Шимолий Киви вилоятига разведка парвозини амалга ошираётган бўлганини маълум қилди.
«Саккиз киши ҳалок бўлди — экипажнинг олти аъзоси покистонлик, икки нафари Россия ва Сербия ҳарбий хизматчилари эди», — дейилади хабарда.
Ташкилот маълумотларига кўра, мамлакатдаги вазият қуролли гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувлар сабаб тобора ёмонлашмоқда, бу эса тинч аҳоли орасида қурбонларнинг ортишига олиб келяпти.
Нашр маълумотларига кўра, янги тўқнашувлар оқибатида 6 мингга яқин Конго Демократик Республикаси фуқароси қўшни Угандага қочиб ўтган. Қизил Хочнинг Угандадаги вакили Ирен Накаситанинг маълум қилишича, қочоқлар Бунаганедаги лагерда тўпланган ва уларнинг сони яна ортиши кутилмоқда. Угандада Жанубий Судан ва Конгодан қочиб ўтган 1,5 миллионга яқин фуқаро бор.
Изоҳ (0)