Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги Навоий меҳмонхонаси ва Сармиш чойхонаси кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот изоҳида ёзилишича, 7 қаватли меҳмонхона ва чойхона 696 хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони 0,71 гектар. Умумий ер майдони — 7666 квадрат метр. Бинода газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган меҳмонхона ва чойхонанинг бошланғич баҳоси — 18,47 млрд сўм. Аризалар 25 апрель 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Лот кимошди савдосига фуқаролик ишлари суди билан Навоий шаҳар МИБ томонидан қўйилган.
Аввалроқ Тошкент шаҳридаги ҳовли МИБ томонидан 1,6 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)