• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади

    Тошкент шаҳридаги Humo Arena мажмуасида 21 март куни Наврўз байрами шодиёнаси бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, барчани байрам билан табриклади, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Наврўзда табиатда рўй берадиган уйғониш ва янгиланиш юртимиздаги ўзгаришларга уйғун. Сўнгги беш йилда Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳалар ривожлантирилди, ҳудудлар қиёфаси янгиланди. Бундай ишларни давом эттириш мақсадида 2022 йилда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ҳамда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» дастури қабул қилинди.

    «Меҳнаткаш ва олижаноб халқимиз миллий ривожланишнинг янги даврига улуғвор мақсад ва амалий ишлар билан кириб бормоқда», — дейди давлат раҳбари.

    Таъкидланишича, бунинг тасдиғини ҳар бир оила, ҳар бир маҳалла, қишлоқ ва овуллар, шаҳарларимиз мисолида яққол кўриш мумкин. Мамлакатда юзлаб замонавий корхоналар, йўл ва коммуникация тармоқлари, уй-жойлар, янги боғча ва мактаблар, олийгоҳлар ҳамда маданият масканлари, тиббиёт ва спорт иншоотлари барпо этилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Барча ҳудудларда «Янги Ўзбекистон» боғлари, «Янги Ўзбекистон» массивлари бунёд қилинмоқда. «Обод маҳалла» ва «Обод қишлоқ» дастурлари қаторида бутун мамлакат бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шу кунларда одамлар ҳашарлар қилиб, кўчат ва гуллар экиб, янги боғлар, сайилгоҳлар яратмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент ўз табригида Наврўзнинг моҳияти, мамлакатдаги тинчлик-осойишталикнинг қадри ҳақида алоҳида тўхталган.

    «Наврўзи олам бизни табиат фарзанди бўлиб, ватан тупроғини, она заминдаги ҳар бир гиёҳни, кўзимизга тўтиё қилиб яшашга ўргатади. Наврўз ҳаммамизга инсонийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик фанидан сабоқ беради. Шу файзли лаҳзаларда барчамиз тинчлик ва осойишталик нақадар бебаҳо неъмат эканини, унинг қадр-қиммати ва аҳамиятини яхши англаймиз. Бугунги мураккаб дунёда халқимиз ҳаётини, фарзандларимиз келажагини, мусаффо осмонимизни асраб-авайлаш учун ҳар биримиз масъул ва жавобгар эканимизни янада чуқурроқ ҳис этамиз», — дейди Шавкат Мирзиёев.

    Президент байрамда иштирок этаётган дипломатик корпус вакилларини, чет эллардаги ватандошларни ҳам самимий табриклаган. Шунингдек, 22 март куни нишонланадиган Маҳалла куни муносабати билан ушбу тизим фаоллари, оқсоқоллар, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари қутланган.

    Байрам тадбири катта концерт дастури билан давом этган. Ушбу тантанадан сўнг, президент Шавкат Мирзиёев Наврўз сайлида иштирок этди, миллий маданият марказлари, фолклор-этнографик жамоалар чиқишларини кузатган. Президент байрамга келган одамлар билан суҳбатлашиб, уларни табриклаган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мавзуга доир: Фото: Тошкентда Наврўз халқ сайллари

    Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди. Унга мувофиқ, байрамда мамлакатда «Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» деган бош ғоя асосида умумхалқ сайллари шаклида кенг нишонланиши, Қорақалпоғистон, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда умумхалқ сайллари шаклида ўтказилиши белгиланганди.

    Кейинроқ давлат раҳбарининг «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига кўра, март ойида ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар учун беш кун кетма-кет дам олиш кунлари бўлиши, барча ходимлар учун 22 март, сешанба ва 23 март, чоршанба кунлари дам олиш куни этиб белгилангани хабар қилинди.

    21.03.2022, 14:54   Изоҳ (0)   21496
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Тошкентда Наврўз халқ сайллари

    21.03.2022, 11:58

    «Ўзгидромет» 22 мартда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    21.03.2022, 11:41

    Ўзбекистон қурилиш материаллари Россия бозоридаги ғарб маҳсулотлари ўрнини эгаллайди

    21.03.2022, 10:48

    Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 11 поғонага пастлади

    21.03.2022, 10:05

    Самарқандда ДХА катта мутахассиси 6 минг доллар пора билан ушланди

    21.03.2022, 08:32

    Асосий фарқлари: хромосомаси ва меҳри бизникидан кўплигида. Стереотиплар ҳаётини барбод қилиши мумкин бўлган Даун синдромли «қуёш болалари»

    21.03.2022, 07:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШга кириш қимматлашади: айрим сайёҳ ва бизнесменларга қўшимча виза солиғи жорий этилиши мумкин

    Дунё | 5 август, 10:59

    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

    Реклама | 5 август, 10:30

    Ўзбекистонда қатор ресторанлар спорт трансляцияларини лицензиясиз намойиш қилгани учун огоҳлантирилди

    Ўзбекистон | 5 август, 10:45

    Германия илк бор Eurofighter қирувчи самолётларини Польшага жойлаштирди

    Дунё | 5 август, 10:40

    Instagram: Жей Ло билан учрашган Райҳон, ноодатий клип олдираётган Каниза, Бобур Йўлдошевнинг энг яқин дўсти ким?

    Маданият | 5 август, 10:19

    Бразилия собиқ президенти уй қамоғига олинди

    Дунё | 5 август, 10:10

    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

    Реклама | 5 август, 09:00

    Рубен Аморим: “ ‘Манчестер Юнайтед’да 20 йил қолишни хоҳлайман”

    Спорт | 5 август, 10:03

    Қозоғистондаги 17 та қишлоқ аҳолиси алкоголдан бутунлай воз кечди

    Қозоғистон | 5 август, 09:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.