Навоий вилоятида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларини олиб кетаётган юк машинаси тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда «Менинг юртим» телеканалининг «Марказий студия» дастурида маълум қилинди.
Бухоро—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Isuzu автомашинаси Навоий йўл-патруль масканида тўхтатиб, текширилган. Текширув давомида машина юкхонасида жами 1 тонна келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт борлиги аниқланган.
Номаълум гўшт маҳсулотлари лаборатория текширувдан ўтказилган ва улар истеъмолга яроқсиз деб топилган. Мазкур гўшт маҳсулотлари белгиланган тартибда ҳужжатлаштирилиб, холислар иштирокида ёқиб юборилган.
Аввалроқ Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 900 кг номаълум ҳайвон гўшти тўхтатиб қолингани тўғрисида хабар берилганди. Ушбу гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилигини текшириш мақсадида музхонага вақтинчалик сақлаш учун жойлаштирилган. Келтирилган гўшт намуналари истеъмолга яроқсиз деб топилган ва белгиланган тартибга утилизация қилинган.
Мавзуга доир:
- Қашқадарёдаги хонадонда эшак сўйилгани тасвирланган видео тарқалди
- Жиззахда санитария қоидаларига зид равишда олиб кетилаётган 184 кг гўшт аниқланди
- Фарғонада 14,5 тонна гўштни кўмир остига яшириб, Тожикистонга олиб ўтишга уринган шахслар аниқланди
- Қашқадарёда Cobalt юкхонасидан ҳужжатсиз 230 кг гўшт топилди
Изоҳ (0)