Жамоат хавфсизлиги университети раҳбарининг биринчи ўринбосари, профессор, юридик фанлар доктори Мирафзал Миракулов Тиббий суғуртанинг конституциявий мустаҳкамланиши борасида ўз фикрларини баён қилди.
«Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқотда фуқароларни қонунда, энг аввало Конституциямизда белгилаб қўйилган кафолатли тиббий ёрдам турларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга. Шу мақсадда, биз турли тиббий суғурта шаклларини ривожлантириш учун конституциявий асос яратишимиз керак – деб жуда долзарб масалани кўтардилар.
Тиббий суғурта шаклларини ривожлантиришни конституциявий мустаҳкамлаш –аҳоли саломатлигини кафолатлашга, фуқароларнинг малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқини тўлақонли амалга оширишга, тиббий хизматлардан фойдаланишда барчага бир хил имконият яратиб беришга, тиббиётдаги моддий-техник базани янада яхшилашга имкон яратади.
Тибий суғуртанинг конституциявий мустаҳкамланиши суғурта бозорини ўсиши, кучли рақобатни вужудга келиши, шифокорларнинг ҳам маоши ошиши, беморларнинг «қўлига қараш»дек жирканч ҳолатни йўқолиши, тиббиёт муассасалари ўртасида рақобат кучайиши, охир оқибатда эса фуқаро соғлиғини сифатли тиклашга эришилади, мулкчилик шаклидан қатъи назар энг яхши даволайдиган тиббиёт муассасаларининг рейтинги юзага келади.
Тиббий суғуртага оид конституциявий қоидалар Болгария, Малайзия, Молдова, Сербия, Швейцария, Туркия каби давлатлар конституцияларида ўз аксини топган», – дейди Мирафзал Миракулов.
Изоҳ (0)