Футбол бўйича Россия чемпионатининг 22-турида «Нижний Новгород» 19 март, шанба куни «Спартак» билан баҳс юритди.
Нижний Новгородда ўтган баҳс 1:1 ҳисоби билан якунланди. 72-дақиқада Кристофер Мартинс Перейра ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас эса мезбонларнинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб мувозанатни тиклади.
76-дақиқада «Спартак» 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади. Йўлдошев эса баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
«Нижний Новгород» 22-турдан кейин 24 очко билан 11-ўринда бормоқда. Ҳисобида 27 очко бўлган «Спартак» 9-поғонани банд этиб турибди.
Россия чемпионати
22-тур баҳси
19 март, шанба
Изоҳ (0)