• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    Ўзбекистонга кириб келаётган қаҳва маданияти — унинг оммалашуви давом этадими ёки бу вақтинчалик ҳодиса? Рақамлар, фикрлар ва фактлар

    Иссиқ кунда ҳам қайноқ чой ичишга одатланган ўзбекистонликларнинг кўп қисми бугун кофе ишқибозига айланган. Улар учун бир финжон иссиқ қаҳва, кези келса анъанавий нонуштанинг ўрнини ҳам боса олиш даражасига етаётгани айни ҳақиқат. Энди эрта тонгдан шоша-пиша уйидан чиққан талаба ёки оддий ишчининг нонушта қилмагани муаммо эмас — кўча-кўйда тобора сони ортиб бораётган турли кўринишга эга қаҳва сотиладиган нуқталар масалага ечим бўляпти. Баъзилар қаҳвага кунлик энергия сифатида қарайди, бошқалар эса унинг таъми ўзгачалиги учун танловга сабаб бўлаётганини айтади. Шу тариқа қаҳва сотувчиларининг кундалик савдоси яхшиланиб боряпти ва аҳолида киши билмас қаҳва маданияти шаклланмоқда.

    Қаҳвага бўлган муҳаббат шунчаки қизиқишми ёки эҳтиёж? Қаҳвасиз кунини тасаввур қилолмайдиган, унинг ёқимли ҳидлариданоқ тетиклашувчи кофеманлар, албатта, иккинчи вариантни жавоб сифатида кўрсатади. «Дарё» эса қаҳва билан боғлиқ шу ва бошқа саволлар юзасидан мутахассис фикрини ўрганди.

    Фото: «Дарё» /Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» /Дилруҳ Исомиддинова

    Дунёда нефть савдосидан кейин иккинчи ўринда турадиган энг кўп сотилувчи маҳсулот — қаҳвада қандайдир умумлаштирувчи хусусият бор: бу ичимликка бўлган муҳаббат дунёнинг турли бурчагидаги одамларни бирлаштиради.

    Турли тайёрланиш услуби, ёқимли ҳиди, тақдим этиш йўли ва барчага севимли таъми — буларнинг барчаси қаҳва дунёсини яратади. Одам қаерда бўлмасин, ярим кечаси аэропортдами, эрта тонгда меҳмонхонада ёки кун орасида йўл юзидаги тамаддихона менюсида қаҳва, албатта, ўрин олади.

    Қаҳвага бўлган эҳтиёж ёки қизиқишнинг тобора ортиб бораётганини рақамларда ҳам кўриш мумкин. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 36 та хорижий давлатдан қиймати 1,9 миллион долларга тенг қарийб 333 тонна қаҳва маҳсулотларини импорт қилган. Бу рақамлар 2020 йил билан солиштирилганда 2,7 тоннага ошган.

    Фото: «Дарё» / Санжарбек Аширмуҳаммедов

    Фото: «Дарё» / Санжарбек Аширмуҳаммедов

    Энг кўп кофе маҳсулотлари импорт қилинган давлатлар:

    1. Россиядан — 102,3 тонна;
    2. Италиядан — 95,2 тонна;
    3. Бразилиядан — 49 тонна;
    4. Вьетнамдан — 23,2 тонна;
    5. Беларусдан — 17,6 тонна;
    6. Туркиядан — 8,2 тонна;
    7. Колумбиядан — 7,7 тонна;
    8. Германиядан — 6,3 тонна.
     

    Қиёслаш учун: Ўзбекистон 2021 йилда 24 та хорижий давлатдан қиймати 42,8 миллион долларга тенг 32,2 минг тонна чой импорт қилган.

     

    Фото: «Дарё» / Санжарбек Аширмуҳаммедов

    Фото: «Дарё» / Санжарбек Аширмуҳаммедов

    «Дарё» билан суҳбатда бўлган Sanny Coffee асосчиси Санжарбек Аширмуҳаммедов, тадбиркорлар кофе хом ашёсини бошқа давлатдан ўзи олиб киргани анча арзон нархга тўғри келишини таъкидлади:

    «Бу кофе ичувчилар учун ҳам жуда муҳим. Сабаби тадбиркор маҳсулотларини қанча нархга сотиб олса, шундан келиб чиқиб тайёр қаҳва нархларини белгилайди. Қўйилган нарх эса маҳсулотлар харажатини қоплаши зарур».

    Фото: «Дарё» / Санжарбек Аширмуҳаммедов

    Фото: «Дарё» / Санжарбек Аширмуҳаммедов

    Ўзбекистонга энг кўп қаҳва экспорт қилган Россияда кофе билан боғлиқ вазият қандай?

    Россиялик тадқиқотчи, олим ва иқтисод фанлари номзоди Михаил Соловевнинг маълумотларига кўра, қаҳва истеъмоли Россияда аввалига киши бошига йилига 1,5 кг ни ташкил қилган. СССР парчаланганидан сўнг у 7 баробарга ортиб, доимий истеъмол қилинадиган чойни ортда қолдирган.

    Сталин давридаги кофе танқислиги пайтида эса қаҳвани ўзига тўқ оилалар, бой, элита қатлам ва ҳарбийлар сотиб олиш имконига эга бўлган. Оддий қатлам чой ичишни афзал билган.

    Фото: «Дарё» / Муқаддас Мусаева

    Фото: «Дарё» / Муқаддас Мусаева

    Европанинг йирик давлатлари бўлган Германия ва Францияда одамлар Россиядан 30 баробар кўпроқ қаҳва ичади. Ҳатто чойни оммавий яхши кўриб, анъанавий истеъмол қиладиган Буюк Британия аҳолиси ҳам россияликлардан 8 баробар кўпроқ қаҳва ичаркан.

    Фото: «Дарё» / Муқаддас Мусаева

    Фото: «Дарё» / Муқаддас Мусаева

     

    Маълумот: Бутун дунёда қаҳвага турли қўшимчалар қўшилади. Ноодатийларидан — Эфиопияда туз, Марокашда эса мурч.

    Статистика қаҳва истеъмоли борган сари оммалашиб, анъанавий чой ўрнини ҳам эгаллаётганини кўрсатади. Буюк Британиянинг Expert market компанияси ўтказган тадқиқотларга кўра, энг қиммат ва энг арзон бир финжон қаҳва қуйидаги мамлакатларда сотилади:

    Фото: «Дарё» / Муқаддас Мусаева

    Фото: «Дарё» / Муқаддас Мусаева

    Қаҳва нисбатан арзон бўлган мамлакатлар

    • Болгария — 1,31 доллар
    • Миср — 1,37 доллар
    • Португалия — 1,42 доллар
    • Колумбия — 1,42 доллар
    • Марокаш— 1,46 доллар

    Фото: «Дарё» / Санжарбек Аширмуҳаммедов

    Фото: «Дарё» / Санжарбек Аширмуҳаммедов

    Қаҳва нисбатан қиммат бўлган давлатлар

    • Дания — 5,33 доллар
    • Исландия — 5,16 доллар
    • Қатар — 4,97 доллар
    • Норвегия — 4,94 доллар
    • Швейцария — 4,81 доллар

    Бу бўйича Ўзбекистондаги нархлар ҳолати қандай? Аҳолининг қанча қисми уни эрта тонгдан, кун ўртасида ёки кўнгли тусаган вақтда сотиб олиш имконига эга? Шу ва бошқа саволларга мутахассис Санжарбек Аширмуҳаммедов қуйидагича жавоб берди.

    Фото: «Дарё» / Санжарбек Аширмуҳаммедов

    Фото: «Дарё» / Санжарбек Аширмуҳаммедов

    Қаҳва маданияти Ўзбекистонда шаклланганми?

    «Авваллари бизнинг одамлар қаҳва деганда фақат «учтаси бирда» қадоқланган кукунларни тайёрлаб ичишнигина тасаввур қилган. Ҳозир эса қаҳва маданияти анча шакллана бошлади.

    Энди одамлар нафақат икки қошиқ шакар, кофе ва қуритилган сутга сув қўшиб тайёрлашни, балки қаҳвани махсус тайёрлайдиган жойларда янчилмаган турини сотиб ола бошлади. Маълум қисми эса энди танлаб, саралаб ичади.

    Қаерда тўғри ва сифатли тайёрлайди-ю, қаерда қаҳвани куйдириб, тахирлаштириб юборганини ажратадиганлар ҳам пайдо бўлди. Мижозлар уни шунчалик диққат билан тушунишга ҳаракат қиляптики, буюртма беришдан олдин қандай кофедан ва сутдан фойдаланасизлар деган саволларни ҳам бера бошлади.

    Талабгорлар, тушунадиганлар кўпайиб боряптими, демак, Ўзбекистонда қаҳва вақтинчалик ичимлик эмас. Ўрнини бошқа ичимликлар эгаллай олмайди ҳам. Унинг оммалашуви кун сайин ортиб боради, аммо камаймайди», — дейди Аширмуҳаммедов.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ўзбекистондаги аҳоли бир марта қаҳва сотиб олиш учун қанча маблағ сарфлашга тайёр?

    Санжар Аширмуҳаммедовга кўра, кофе сотиб олувчиларнинг барчаси ҳам унинг ишқибози бўлавермайди. 10 минг сўмлик қаҳвани олиб, маза қилиб ичадиганлар бўлади. Улар одатда қаҳвага шунчаки ичимлик сифатида қарайдиганлар.

    «Чунки сифатли қаҳва, табиийки, арзон турмайди. Унинг таъсири эса сифатлиларидан бир неча баробарга камроқ бўлиши ёки умуман бўлмаслиги мумкин.

    Аммо буни тушуна оладиган ва фарқига борадиган мижозларгина англаб етади. Умумий олганда эса аҳоли сифатли қаҳвани ўртача 20 минг сўмга олишга тайёр, фикримча. Ҳар ҳолда одатий ташриф буюрувчилар нархларга эътироз билдирмаган. Чунки ундан паст нарх сифатли маҳсулотларининг нархини қопламайди», — дея қўшимча қилди у.

     

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Американо ёки эспрессодан кўра капучинога талаб кўп

    Мутахассис мижозларнинг танлови кўп ҳолларда бир хил бўлишини айтди:

    «Юқорида айтиб ўтганимдек, кофе маданияти бизда секин-секин ривожланиб боряпти. Лекин ҳали етарли даражага етмаган. Масалан, қаҳва ҳақида нисбатан етарли маълумотга эга инсонлар, уни кўпроқ тетиклаштириш мақсадида ичади.

    Тетиклаштириш хусусиятига эса инсонда эрта тонгдан кўпроқ эҳтиёж сезилади. Бир қаҳва ичиб, миямни ҳам уйғотиб олай, дейдиганлар бу мақсади учун аслида эспрессо ёки американо ичса, тўғри бўлади. Бироқ ўша вақтда келувчилар шу мақсадни кўзлайди-ю, капучино буюради».

    Фото: «Дарё» / Санжарбек Аширмуҳаммедов

    Фото: «Дарё» / Санжарбек Аширмуҳаммедов

     

    Маълумот: Япония кофе истеъмоли бўйича 3-ўринда туради. 1 октябрь — Японияда Қаҳва куни сифатида нишонланади.

    «Бу-ку майли, баъзилар борки, келиб қандай қаҳва буюришни ҳам билмайди. Ёки энг кўп эшитганини буюради. Бундай ҳолатда бариста топқир бўлиши, ўзи таклиф бериши ва қаҳвани имкон қадар мукаммал тайёрлаши зарур бўлади. Шу йўл билан мижозни қаҳва оламига олиб кириб, ёдида қолдириши керак.

    Чунки мижоз илк марта татиб кўриши билан барча шу турдаги қаҳваларга умумий баҳо беради ва агар ёқса, мазали тайёрловчи сифатида айнан сизнинг одатий мижозингизга айланиб қолади. Ёки аксинча, қаҳвани умуман ёқтирмай, фалон жойда ичгандим, яхши эмас экан, деган фикри билан ўзи кабиларни ҳам узоқлаштириши мумкин.

    Капучинога қайтсак, буни кўпроқ таъсири эмас, таъмигагина қизиқадиганлар танлагани маъқул. Сабаби унда кофеин моддаси миқдори жуда оз бўлади», — дейди Sanny Coffee асосчиси.

    Фото: «Дарё» / Санжарбек Аширмуҳаммедов

    Фото: «Дарё» / Санжарбек Аширмуҳаммедов

    Энг кўп ташриф буюрувчилар

    Ташриф буюрувчилар нафақат маҳсулотнинг сифатига, балки жойнинг қаерда эканлигига қараб ҳам кўп ёки кам бўлиши мумкин. Бу ҳақда Санжарбек шундай дейди:

    «Тадбиркор танлаётган жойи – бизнеснинг келажакдаги ривожи учун катта таъсир кўрсатади. Айнан кофешопларни оладиган бўлсак, 2 метр ҳам катта аҳамиятга эга. Масалан, биздан олдин йўл юзида кофе сотадиган жой бўлса, ўтиб кетаётган одам биринчи кўзи тушган ўша жойдан кириб олади.

    Бизга эса таъми ёдида қолган, бизни билган мижозлар келади. Улар сизнинг «вафодор» мижозингиз бўлиши мумкин. Аммо бу кўчаларга биринчи марта иши тушиб келганлар бир мартадан сотиб олса ҳам кунлик режа бажарилиши тезроқ бўлади».

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Айтганимдек, бизга асосан одатий мижозлар ташриф буюради. Уларни ёш категориясига ажратиш бироз нотўғри. Чунки 50–60 ёшдаги буви-бувалар ва ота-онаси билан келадиган 12–14 ёшли болалар ҳам бор. Агар бу жой бирор таълим муассасаси олдида бўлганида эди бемалол асосий мижозларни ўқувчи ва талабалар, деб айта олардим», — қўшимча қилади Санжарбек.

     

    Қизиқ маълумот: Ҳар куни дунё бўйлаб, тахминан, 2,25 миллиард, йилига 0,82 триллион финжон кофе истеъмол қилинади. Қаҳва бизнеси эса дунё бўйлаб юз минглаб аҳолини иш билан таъминлайди.

    Қулаш хавфи ва муваффақият

    Коронавирус инфекцияси ва унинг оқибатида қўлланилган карантин чораларининг жиддий зарарлари тадбиркорнинг бизнесини ҳам четлаб ўтмаган. Натижада Санжарбек ўз фаолиятини «музлатиб», нолдан бошлаганини айтди:

    «Бу бизни учинчи марта очган жойимиз. Илк филиал Қорасув даҳасида очилган. У пайт биз танлаган жойда қаҳва сотадиган кафе бўлмаган. Гўзал интерьер, итальян қаҳвасининг нозик иси ва атмосфера учун келадиган мижозларимиз кўп эди. Аслида яхши юриб кетиши керак бўлган бизнес карантин сабаб минусга кириб кетган.

    Бизга ҳеч қандай имтиёз, ижара нархида чегирма ҳам бўлмаган. Ишлаш вақти кечки 20:00 гача, унда ҳам мижозлар кам. Ва биз, афсуски, 100 миллион сўм минусга кирдик. Шундан кейин у 40 квадратлик жойни ёпиб, 4 квадрат жойда очилдик. У ерда дастлабки 100 доллар фойда топилгач, бизга ҳозирги жойни таклиф қилишди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Келганимизда фақат ўтирадиган жиҳозларгина бор эди. Ўзимиз нолдан бошлаб, чиройли атмосфера яратдик. Сифатли жиҳоз ва маҳсулотлар, қолаверса, қаҳвани моҳирона тайёрлаш услубимиз билан доимий мижозларимизга эга бўлдик.

    Энг қувонтирадигани эса илк очган филиалимиздаги мижозлардан бизни шу ерда қайта очилганимизни билгач, топиб келадиганлари ҳам бўлди. Бу эса тадбиркор ҳар қандай ҳолатга тайёр туриши кераклигининг яна бир исботидир», — дейди тадбиркор.

    Ҳар бир тадбиркорлик эҳтиёж ва талабга яраша ривожланиб бораверади. Албатта, қаҳва ҳам ўзбекларнинг ҳаётига бугун кириб қолган ичимлик эмас. Эксперт уни аҳоли фақат «учтаси бирда» туринигина таниган, деган даврда ҳам унинг ишқибозлари бўлган. Шунчаки рақамларда қаҳва ўзбек учун севимли чой билан тенглашаётгани, унга одатдагидан кўп талаб ва қизиқиш бўлаётгани соясида худди янги кашфиётдек хулоса уйғотгандир?!

    19.03.2022, 07:38   Изоҳ (0)   20884
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    PayPal Украинада тўлиқ ишлашни бошлади. Нима учун компания Ўзбекистонда ишламаяпти ва бу қачон ўзгариши мумкин?

    18.03.2022, 20:22

    Ўзбекистонда Kia автомобиллари нархи ошди

    17.03.2022, 16:12

    Ўзбекистонда LADA автомобиллари нархи ой бошидан бери иккинчи марта ошди

    16.03.2022, 16:40

    Санкциялар остида қолган россияликлар Ўзбекистондан кўчмас мулк сотиб ола бошлади

    07.03.2022, 15:05

    Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб LADA автомобиллари нархи 3 фоиздан 10 фоизга ошди 

    04.03.2022, 22:25

    Россияда автомобиль заводлари фаолияти тўхтатилмоқда. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

    04.03.2022, 21:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Систит — бу уят эмас!


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда коронавирус билан касалланиш кўпайди

    Дунё | 2 июн, 09:05

    Бокс. Ўзбекистонлик спортчилар Таиланддаги турнирда тенгсиз бўлди

    Спорт | 2 июн, 08:35

    Қозоғистонда ота ва ўғил яшин уриши оқибатида вафот этди 

    Қозоғистон | 2 июн, 08:29

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    Дунё | 1 июн, 23:35

    Россия Кубоги. “ЦСКА” суперфиналда “Ростов”ни енгиб, бош совринга эга чиқди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

    Спорт | 1 июн, 22:48

    Туркияда Украина ва Россия музокараларининг 2-раунди бўлиб ўтади

    Дунё | 1 июн, 22:45

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.