Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани ҳокимлиги тез орада Салор канали атрофи қандай кўринишга кириши тасвирланган лойиҳа суратларини эълон қилди. Канал атрофидаги ҳудуд ободонлаштириб, замонавий сайр қилиш зонасига айлантирилади.
Маълум қилинишича, каналнинг Бобур ва Кичик ҳалқа йўлидан оқиб ўтувчи қисми қайта таъмирланади.
Салор бўйида савдо дўконлари, умумий овқатланиш масканлари, салқин ичимликлар дўконлари, болалар майдончалари, велосипед йўлаклари, Street Workout ҳудудлари ва дам олиш ҳудудлари барпо этиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)