Фарғона водийси вилоятларидаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари 18 март соат 18:00 дан 19 март 06:00 гача фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда «Ўзтрансгаз» АЖ хабар қилди.
Қайд этилишича, Фарғона водийсидаги аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа ва стратегик аҳамиятга эга объектларни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида водий вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ишини тўхтатган.
«Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)