Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги ҳовли кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга жиноят ишлари бўйича суд ҳукми билан Мирзо Улуғбек тумани МИБ томонидан жойлаштирилган. 2 қаватли уй 10 хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони 0,13 гектар. Бинонинг майдони — 839 квадрат метр. Ҳовлида газ, сув, электр таъминоти ва канализация мавжуд.
Лот изоҳида ёзилишича, хонадонда фуқаролар истиқомат қилади.
Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси — 10 млрд сўм. Аризалар 24 март 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкентда МИБ томонидан аукционга қўйилган ҳовли бошланғич баҳосидан икки баробар арзонга сотилгани ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)