Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони эшиги қулфланиб қолиши оқибатида ичкарида ёлғиз қолган икки ёшли қизи қутқарилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 11 март куни соат 12:30 да Фарғона шаҳар Соҳибқирон Темур кўчаси 61-уйдаги хонадонларнинг бирида яшовчи фуқаро О.Б. яшаш хонадонининг кириш эшиги қулфланиб қолиб, икки ёшли фарзанди ичкарида ёлғиз қолгани ҳақида 1050 қисқа рақами орқали мурожаат қилиб, ёрдам сўраган.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди ходимлари айтилган манзилга соат 12:41 да етиб борган ва махсус мосламалар ёрдамида хонадоннинг темир эшигини очиб, фуқарога амалий ёрдам кўрсатган. Уй ичида қолган икки ёшли қизалоқ соғ-саломат онасининг қўлига топширилган.
Изоҳ (0)