Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида аҳолидан коммунал тўловлар учун ундирилган маблағларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди, дея хабар қилмоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Маълум қилинишича, департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда коммунал тўловлар хизмати билан шуғулланувчи «СД.Г»ва «В.И» МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар 396 нафар истеъмолчи томонидан табиий газ ҳамда электр таъминоти учун олдиндан тўлов сифатида амалга оширилган 198,2 миллион сўмни абонентларнинг шахсий ҳисоб рақамларига ўтказмасдан, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
- Тошкентда уч нафар фуқаро банкдан олинган қарийб 800 млн сўм кредитга криптовалюта сотиб олгани аниқланди
- Қорақалпоғистонда фуқарога балиқ етиштиришга мўлжалланган кўл ва 200 гектар ерни расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс ушланди
- Хоразмда 1000 доллар эвазига ЙТҲ оқибатида ҳеч кимга шикаст етмагани тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб беришни ваъда қилган шифокор ушланди
Изоҳ (0)