• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «На сиёсат, на журналистика, на тўғри ишлайдиган бирорта юридик институт қолди» — Россияни тарк этаётган юлдузлар

    Россия ва Украина ўртасидаги оғир сиёсий зиддият нафақат бутун дунёда, балки Россиянинг ичида ҳам кескин норозилик кайфиятини келтириб чиқарди. Турли вилоятларда давом этаётган норозилик намойишлари, минглаб кишиларнинг қўлга олиниши ва яна минг-минглаб кишилар мамлакатни тарк этаётгани бунинг исботидир. Ўз норозилигини билдираётган оддий халқ орасида зиёли қатлам вакилларининг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. Қуйида айни вазиятга қарши ўзининг кескин фикрларини билдиришдан чўчимаган ва мамлакатни ташлаб, дунёнинг турли бурчакларига чиқиб кетган таниқли инсонлар ҳақида ҳикоя қилинади.

    Фото: «Gazeta.ru»

    Николай Басков, Олег Газманов, Никита Михалков, Роман Костомаров, Владимир Машков, Дмитрий Певцов, Захар Прилепин, Тина Канделаки каби машҳурлар айни вазиятда Россия тарафида эканини яширмаган.

    Бошқа томондан, ўзининг кескин танқидий қарашларини билдиришдан қўрқмаган шоу-бизнес вакиллари, журналистлар, блогерлар ва бошқа таниқли шахслар сони ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

    Масалан, Валерий Меладзе, Иван Ургант, Александр Гудков, Леонид Парфенов, Екатерина Варнава, Софя Эрнст, Леонид Агутин, Ани Лорак ва бошқалар тинчлик тарафдори эканини билдириб, чиқишлар қилган.

    Айни дамда мамлакатни тарк этган интеллегенция вакиллари сони ҳам тобора ортиб бормоқда. Қуйида уларнинг айримлари ҳақида сўз боради.

    Антон Долин

    Антон Долин

    Антон Долин
    Фото: Владимир Трефилов / «РИА «Новости»
    Журналист ва кинотанқидчи Антон Долин 6 март куни ўзининг Facebook ва Telegram’даги саҳифаларида мамлакатни тарк этганини билдириб, жумладан, шундай деган:
    Оғзингни ёпишга уринишаётган мамлакатда, ҳатто севимли она шаҳринг бўлса ҳам, яшаб бўлмайди. Айниқса, ягона қуроли сўз бўлган инсон учун бу мушкул вазифа. Боз устига, Украинадагилар жон олиб, жон бераётган бир вақтда одамлар ўз режаларини муҳокама қилишда, фильмлар кўришда, санъат борасида фикр юритишда, вернисаж ва премьераларга ташриф буюришда давом этаётган Москва ҳавосидан ортиқ нафас ололмасдим. Бундай тирикликнинг ҳар бир дақиқаси очиқ ҳақиқатни тасдиқлайди: сен уларга шериксан.
    Долин, шунингдек, айни вақтда Латвияда эканлигини қайд этган.

    Кантемир Балагов

    Кантемир Балагов

    Кантемир Балагов
    Фото: @kantemir_balag / Instagram
    Режиссёр Кантемир Балагов Россиядан чиқиб кетаётгани ҳақида Instagram’да ёзиб қолдирган. Лекин орадан бироз вақт ўтиб, Instagram’даги саҳифасини ўчириб ташлаган. У ўз хабарида шундай гапларни айтганди:
    Россияни тарк этдик. Афсус ва аянч ҳислари ичида қолдик. Бир лаҳзада бизни ўз келажагимиздан маҳрум қилишди. Ҳаётимизни олиб қўйишди. Ота-онамиз ва дўстларимиздан айиришди. Лекин битта нарса ўзимизда қолди — бу кино. Қалбимиз Украина билан, шунингдек, бу даҳшатларга қарши бўлган россияликлар билан бирга қолади.
    Маълумот учун: Кантемир Балагов 2019 йилда катта экранларга узатилган «Даванги» («Дилда», 2019) фильмидан кейин машҳурликка эришган. Мазкур картина Канн ва бошқа нуфузли кинофестивалларда эътироф этилиб, «Хорижий тилдаги энг яхши фильм» номинацияси бўйича «Оскар»нинг қисқа рўйхатидан жой олган.

    Вера Полозкова

    Вера Полозкова

    Вера Полозкова
    Фото: Вера Полозкова / Facebook

    Шоира Вера Полозкова ҳам Россиядан учиб кетгани ҳақида Instagram’да ёзиб қолдирган. У ўз туғилган кунида (5 март) яқинлари билан видолашиб, болалари билан хорижга чиқиб кетишга мажбур бўлганидан оғир изтиробда эканини билдирган. Шу билан бирга, мамлакатдаги сиёсиз вазиятга муносабат билдиришни ҳам унутмаган:

    Юртимда на сиёсат, на журналистика, на тўғри ишлайдиган бирорта юридик институт қолди. Лекин давлат бу халқ дегани эмас. Бутун халқ учун қарор қабул қиладиган кишилар ҳокимият тепасида ноқонуний ўтирибди: ўн йил давомида адолатли сайлов кўрмадик. Шу сабабли уларнинг ягона қуроли ёлғондир. Ёлғон ва даҳшат ичида қолдиришди.
    Шоира вазият ижобий томонга ўзгаришидан умид қилишини ҳам билдирган.

    Земфира

    «Можем объяснить» Telegram каналида таниқли қўшиқчи Земфира ҳамда актриса Рената Литвинова Парижга кетгани тўғрисида хабар чиқди. Meduza нашри эса мазкур маълумот расман ҳеч қаерда тасдиқланмаганини айтган. Уларнинг иккиси ҳам Украинада кечаётган урушга қарши ўз норозиликларини билдирган.

    Земфира

    Земфира
    Фото: Getty Images

    Хабарларга кўра, айни дамда қўшиқчи ўз дугонаси Рената Литвинанинг Париждаги уйида яшамоқда.

    Ксения Собчак

    2 март куни журналист ва телебошловчи Ксения Собчак мамлакатни вақтинча тарк этиб, Туркияга йўл олаётгани ҳақида бир қатор Telegram каналларда хабар тарқаганди. Ўша куннинг ўзида Собчак бу хабарларни рад этган. У чиндан ҳам чет элга чиқиб кетаётганини, лекин бу аввалдан режалаштирилган саёҳат эканини таъкидлаган.

    Ксения Собчак

    Ксения Собчак
    Фото: Getty Images

    3 март куни эса у «Эхо Москви» радиостанцияси бош муҳаррири Алексей Венедиктовнинг шу тўғрисида тарқатган хабарига жавобан ўзининг Telegram каналида изоҳ қолдирган. Изоҳда Алексей Венедиктовга қарата шундай дейди:

    Лёша, вақтинчалик хорижга чиқиб кетаётганинг Россияни тарк этишингни англатмайди-ку, тўғрими? Мен ҳам Россияни тарк этаётганим йўқ.
    Телебошловчи, шунингдек, одамлардан ўзи ҳақида бирор маълумотни аниқлашда фақат унинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларига ишонишни ва ваҳима кўтармасликни сўраган.

    Лекин у кейинроқ Исроилда кўриниш берган. Собчакнинг ўзи ўғли билан шунчаки саёҳат қилиб юрганини айтади.

    Максим Галкин ва Алла Пугачёва

    Санъаткорлар оиласи ҳам Россияни тарк этиб, айни вақтда Исроилда экани ҳақида хабар чиқди.

    Максим Галкин санъаткорлар орасида биринчилардан бўлиб Украинадаги вазият бўйича ўз фикрларини билдирган. У телевидениеда «махсус операция» тўғрисида янгиликлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетганини айтган. Бундан ташқари, Россия телеканалларидаги цензура ҳамда президент Владимир Путин сиёсатини танқид қилган. Бундан ғазабга келган айрим одамлар уни ватан хоинига чиқарган ва Галкиннинг Архaнгдеск шаҳрида ўтиши режалаштирилаётган концерти бекор қилинган.

    Максим Галкин ва Алла Пугачёва

    Максим Галкин ва Алла Пугачёва
    Фото: Getty Images

    Бир қатор журналистлар Галкиннинг позициясига танқидий қараб, унинг ўзини нишонга олган. Хусусан, журналист Артём Шейнин юморист ва телебошловчи ҳақида шундай деган:

    Мен бундан фақат биргина хулоса чиқаришим мумкин: Максим, афтидан, ижтимоий ва журналистик соҳаларда ўз ўрнини етарлича топа олмаётганидан хуноб. Ҳолбуки, бир вақтлар хатога йўл қўйган — уни қирол даражасига кўтарган «Биринчи канал»дан кетган, қайтганида эса тахтни аллақачон бошқа киши эгаллаб олганди. У болалар ҳақида ажойиб дастур олиб боряпти, лекин у дастурда Максим Галкин эмас, болалар асосий қаҳрамон. Шу сабабли у телевидениенинг ўзи бўлмаган ва бўлишни ҳақиқатан ҳам жуда истайдиган қисмлари ҳақида сўз юритаётганга ўхшайди.
    Айна дамда бошқа бир таниқли журналист Владимир Познер Галкиннинг фикрларига қўшилишини баён қилиб, қуйидагича фикр билдирган:
    Россия телевидениесида Украина тўғрисидаги янгиликлар ким яхши ва ким ёмон эканига ишонтириш мақсадида маълум бир шаклда тақдим этилади, бу эса уларнинг сонидан ҳам кўра жиддийроқ муаммо. Бошқача айтганда, бу маълумот бериш эмас, балки пропаганда. Мақсад аниқ: жамоатчилик фикрини маълум бир шаклга солиб, кейин уни бошқариш.
    Охир-оқибат Алла Пугачёва ҳамда Максим Галкин эгизак фарзандларини олиб, Исроилга жўнаб кетган.

    Юрий Дудь

    YouTube’даги «вДудь» лойиҳаси билан миллионлаб томошабинлар кўнглидан жой олган журналист ва блогер Юрий Дудь айни дамда Испанияда бўлиб турибди.

    Юрий Дудь

    Юрий Дудь
    Фото: «ТАСС»

    28 февраль куни у ўзининг Telegram’даги каналида Украинадаги урушга доир ўта танқидий руҳдаги қарашлари билан ўртоқлашганди. Унда, жумладан, шундай сўзлар янграйди:

    Ишончим комил, деярли ҳар бир киши (албатта, қайсидир сабабларга кўра, катта аудиторияга эга инсонлар ҳам) бунга дуч келган: Россияда қандайдир адолатсизлик юз бермоқда, бу ҳақида фикр билдиришни истайсан, лекин қўрқасан, чунки репрессив мамлакатда яшайсан. Лекин ўзингни қўлга олиб, барибир гапирасан. Хавотир қандайдир ўзгача, камёб ҳислар тўлқини остида қолади. Хавотир йўқолмайди, аммо сен енгил тортасан.

    Россия ҳукумати сўнгги йилларда бу қадриятни одамлар онгидан ювиб ташлашга астойдил тиришди, сўнгги кунларда эса шунчаки унинг устидан шариллатиб кислота қуйиб юборди: Украинадаги урушни «уруш» деб аташ мумкин эмас, Украинага бостириб кирилганини танқид қилувчилар — сотқинлар.

    Дудь халққа мурожаатида, шунингдек, Владимир Путинга қандайдир йўл билан таъсир ўтказишга қодир инсонлар ҳали ҳам борлигидан умид қилишини билдириб, улардан айни дамдаги даҳшатли ишлар тўғрисида Путинга ўз позициясини билдиришни сўраган.

    Юқорида саналганлардан ташқари, Александр Василев, Чулпан Ҳаматова, Валерий Леонтев каби таниқли шахслар ҳам Россияда қолишни истамаган.

    11.03.2022, 14:12   Изоҳ (0)   119172
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.