Динара Якубова Наманган вилояти ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Динора Якубова 1970 йили Фарғонада туғилган. Маълумоти олий, 1994 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1987 йили Наманган вилоятининг Косонсой туманида боғча тарбиячилигидан бошлаган.
1990—2021 йилларда мактабда ўқитувчи, касб-ҳунар коллежида услубчи, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, академик лицей директори, туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи, туман ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, вилоят Бандлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифаларида меҳнат қилган.
Динара Якубова мазкур тайинловга қадар Наманган вилоят «Ишга марҳамат» мономаркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)