• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тожикистон—Қирғизистон чегарасида отишма содир бўлди. Бир чегарачи ҳалок бўлган ва яна икки нафари яраланган

    10 март куни соат 10:00 ларда Қирғизистон—Тожикистон чегараси яқинидаги Исфара туманининг «Чоркух» маҳалласида икки мамлакат чегарачилари ўртасида отишма содир бўлди. Тожикистон томонидан бир нафар чегарачи ҳалок бўлган, яна икки киши яраланган. Бу ҳақда маҳаллий аҳолига таяниб Asia-Plus хабар берди.

    Фото: Ritmeurasia

    Фото: Ritmeurasia

    «Қирғизистон чегарачилари Тожикистон ҳудудига (Исфара тумани, ‘Чоркух’ маҳалласи) ўтиб, тожик чегарачиларидан бу ҳудудни тарк этишни талаб қилган. Оғзаки келишмовчилик келиб чиқди, қирғиз чегарачилари биринчи бўлиб ўт очди, бизникилар жавоб қайтарди. Отишма оқибатида бир нафар тожик чегарачи ҳалок бўлди, икки нафари яраланди, шунингдек, тожик деҳқонлари ҳам яраланди», — дейди манба.

    Унинг сўзларига кўра, айни вақтда ҳодиса жойида икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларининг ходимлари иш олиб боряпти, вазият кескинлигича қолмоқда.

    Исфара шаҳар марказий шифохонаси ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар тўғрисидаги маълумотни тасдиқлаган.

    Қирғизистон чегарачиларининг версиясига кўра, тожикистонлик чегарачилар Боткен тумани «Тескей» ҳудудида илгари қўллаган ҳаракат йўналишини ўзгартириб, янги чегара қўриқлаш чизиғига кирган ва қирғиз чегарачиларидан бу ҳудудни тарк этишни талаб қилган.

    «Тожик чегарачилари ёнига қўшимча кучлар етиб келган. Тожикистон чегарачилари ўзларининг сон жиҳатдан устунликларидан фойдаланиб, янги чегара чизиғига чиқишга ҳаракат қилди. Бироқ Қирғизистон чегарачилари Тожикистон ҳарбий хизматчиларининг ниятларини амалга оширишларига имкон бермади. Натижада, отишма бошланиб, тахминан 10 дақиқа давом этди. Отишма натижасида қирғиз томондан ярадор ва жароҳатланганлар йўқ», — дейилади мамлакат Чегара хизматининг хабарида.

    Шунингдек, таъкидланишича, икки мамлакат чегара вакиллари ўртасида телефон мулоқоти амалга оширилган бўлиб, улар музокара ўтказмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь охирларида ҳам Қирғизистон ва Тожикистон чегара ҳудудларидан бирида икки давлат ҳарбийлари ўртасида отишма юз берганди. Ўшанда Тожикистон томонидан 11 киши, Қирғизистон тарафидан эса 4 кишига яраланганди.

    Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги бу каби низолар 1990 йиллардан буён кузатилади, икки давлат ўртасида 950 километр чегара ҳудуди белгилаб олинмаган ва унда икки томон келиша олмаётган баҳсли жойлар жуда кўп. Чегарани демаркация ва делимитация қилиш юзасидан музокаралар 2002 йилда бошланган ва шу кунга қадар икки юздан зиёд комиссия йиғилишлари ўтказилиб, ишчи гуруҳлар тузилган. Айни вақтда делимитация ва демаркация қилиш бўйича чегаранинг 550 километрга яқин линияси тартибга солиниши бошланган. Бироқ икки мамлакат ўртасида вақти-вақти билан гоҳ аҳоли, гоҳ чегарачилар ўртасида низолар, отишмалар содир бўлиши тўхтагани йўқ.

    10.03.2022, 13:50   Изоҳ (0)   32791
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Янги жаҳон уруши бошланиб бўлди» — Венесуэла президенти

    10.03.2022, 13:44

    Россияда инглиз тили бўйича IELTS имтиҳонлари бекор қилинди

    10.03.2022, 12:12

    Урушнинг 14-куни: Мариуполдаги касалхонага авиазарба берилди. Чернобил АЭС қувватдан узилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украинага муддатли ҳарбий хизматчилар юборилг...

    10.03.2022, 10:45

    Россия компанияларининг топ-менежерлари Европа иттифоқи янги санкциялари рўйхатига киритилди

    10.03.2022, 10:23

    Зеленский барча украиналикларга қуролдан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни имзолади

    10.03.2022, 09:50

    Жанубий Кореядаги президентлик сайловларида мухолифатчи Юн Сок Ёл ғалаба қозонди

    10.03.2022, 08:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.